Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси шу йилнинг 12–13 март кунлари Тошкент шаҳрида Қирғизистон U-20 термасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.
Мазкур беллашувлар 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Таиландда, тарихда илк маротаба ўтказиладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилади.
Ўзбекистон термасидан ташқари футзал бўйича қитъа биринчилигида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо 21 мамлакат терма жамоаси иштирок этади. Мусобақага қуръа ташлаш маросими 30 март куни Бангкок шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон U-20 терма жамоаси тожикистонлик тенгдошларига қарши иккита баҳс олиб борган. Биринчи ўйинда 6:6 ҳисоби қайд этилган бўлса, иккинчи ўйинда Ўзбекистон U-20 тожикистонлик футзалчиларни 5:3 ҳисобида таслим қилганди.
Маълумот учун, футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоасига ҳам испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендез бош мураббийлик қилмоқда. Мендез U-20 терма жамоасига номзод сифатида 17 нафар футзалчини машғулотларга жалб қилган эди.
Манба: www.the-uff.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20