Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» мухлислари клуби йиғилиши бўлиб ўтади

«Қўқон-1912» мухлислари клуби йиғилиши бўлиб ўтади

  24.02.2017 14:55
  0
  518

“Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби аъзолари янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўришмоқда. Бу йил Қўқонда ҳақиқий футбол байрами бўлиб ўтади, десак муболаға бўлмайди. Боиси, Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги мураббийлар штаби олиб борган селекция ишлари натижасида таркибимизга бир қатор тажрибали футболчилар келиб қўшилишди. Бу эса янги мавсум олдидан мухлисларимизга ўзига хос ишонч ўйғотгани рост.

Шунга монанд тарзда Илҳомжон Қундузов етакчилик қилаётган “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби аъзолари ҳам янги мавсумни юқори кайфиятда кутиб олиш ишларни бошлаб юборишди.

26 февраль якшанба куни соат 11:00 да Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби аъзоларининг махсус йиғилиши ўтказилади.

Жамоамизнинг ашаддий ишқибозларини ушбу йиғилишга таклиф этиб қоламиз.

Мухлислар клубига аъзо бўлишни истаган мухлислар ўзлари билан паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси ва 3х4 ҳажмдаги икки дона фотосурат олиб келишлари мумкин.

Манба: kokand1912.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz