Қайднома

Қидирув

Куман:«Боласининг жароҳати ўта жиддий»

Куман:«Боласининг жароҳати ўта жиддий»

  24.02.2017 15:03
  0
  744

Оғир жароҳат сабаб жамоасига ёрдам бера олмаётган "Эвертон" ярим ҳимоячиси Янник Боласи иккинчи маротаба операция қилинадиган бўлди. Декабрь ойида оғир жароҳат олган футболчи март ойида оёғидан иккинчи маротаба операция бўлади. Тиббийёт ходимлари жарроҳалик амалиётидан сўнг Янник Боласи йил охирига бориб машғулотларни бошлаши мумкинлигини маълум қилишди.

- Боласининг жароҳати ўта жиддий. Қачон тўлиқ тикланишини билмаймиз. У билан кўришиб турибман. Аҳволи яхши. Лекин бунақа вазиятда унга анча қийин бўлади - дейди жамоа бош мураббийи Рональд Куман.

Янник Боласи жароҳат олгунга қадар Англия чемпионатида 13 та учрашув ўтказиб, битта гол уришга эришганди.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz