Қайднома

Қидирув

Рустам Қурбанов жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг раиси этиб тайинланди

Рустам Қурбанов жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг раиси этиб тайинланди

  24.02.2017 15:32
  0
  1579
Рустам Қурбанов жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатаётган Муратов Махмуд Муминович Маданият вазири этиб тайинланди.
М.Муратов - 1970 йилдан Республика болалар мусиқа тарбия интернат ўқитувчилигидан меҳнат фаолиятини бошлаган. Сўнгра Маданият ишлари вазирлиги Махсус тадбирлар ва конкурслар бўлими мудири, Мусиқа ташкилотлари бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбари, Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент давлат мусиқали комедия (оперетта) театри директори, 2015 йилдан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатган.


Олимпия шон-шуҳрати музейи директори Курбанов Рустам Джавдатович Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига раис этиб тайинланди.

Р.Курбонов –  меҳнат фаолияти давомида бир қатор раҳбар лавозимларда хизмат қилган. Жумладан,  Тошкент шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича биринчи ўринбосари, Бектемир тумани ҳокими, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, "Ўзбектуризм” компанияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозими, 2009 йилдан бошлаб Олимпия шон-шуҳрати музейи директори лавомизида фаолият кўрсатган.

Манба: www.mcs.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz