Қайднома

Қидирув

Мен Роналдуни алмаштирдим, бунга ишона оласизми?

Мен Роналдуни алмаштирдим, бунга ишона оласизми?

  24.02.2017 19:12
  0
  1345
Мен Роналдуни алмаштирдим, бунга ишона оласизми?

1 апрель санасида «Суонси» «Мидлсбро» меҳмони бўлади. Агар ҳеч нарса ўзгармаса (биз 86 кун ичида икки мураббийни ишдан бўшатиб юборган клуб ҳақида га-пиряпмиз), унда катта менеджерларнинг икки собиқ ассистенти - Айтор Каранка (Моуриньо даврида Мадридда етарли тажриба тўплаган) ва Пол Клемент  (Карло Анчелотти билан «Челси», «ПСЖ», «Реал» ва «Бавария»да малакасини оширган) ўзаро рўбарў бўлишади. Агар вазиятга бундай баҳо берилиши сизга ёқмаётган бўлса, унда бошқача тушунтирамиз: «Реал»нинг собиқ ўйинчиси суттонлик собиқ жисмоний тарбия муаллимига қарши чиқади.

Улар бунгача чемпионшипда ҳам рўбарў келишганди. Каранканинг «Мидлсбро»си Клементнинг «Каунти дербиси»да дуранг ўйнаганди. Полни «ўз Фергюсони» сифатида кўрмоқчи бўлган шахс эса 19 баҳснинг бирида мағлубият ва еттитасидагина бир ғалаба қозонган холда Дербида бор-йўғи 7 ой фаолият кўрсата олди, холос, 

Декабрдаги ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарор Пол Клемент жамоаси жадвалнинг 5-поғонасида бораётганида янгради. Ҳа, мустақил фаолиятнинг илк тажрибаси кутилганидек тамомланмади, аммо ҳозирча вақт бор ва фурсатдан фойдаланиб, Клементнинг «Мур Фарм»даги офисига назар ташлашга ҳаракат қиламиз. Ишончимиз комилки, «Каунти» менеджерининг кабинети жуда ҳам дабдабали эмас ва у Брайан Клафф давридан бери хўжайин билан унчалик кўп ҳам мулоқот қилмаган.

Шундай қилиб, ишга киришамиз. Мана, Криштиану Роналду ва Серхио Рамоснинг либослари ва уларга obrigado ва gracias деган сўзлар туширилган. Бу ерда эса, «ПСЖ»нинг футболкалари илиб қўйилган - уларга Бекхэм ва Ибрагимович фамилиялари ёзиб қўйилган. Златан бу ерда ҳам ўзини кўрсатган, яъни маркер билан қуйидаги сўзларни битган: «Ажойиб инсон ва аъло даражадаги мураббийга, ҳатто сиз инглиз бўлсангиз ҳам». Фақат либосларнинг биттасидагина ҳеч қандай ёзув йўқ. Аммо у Клемент учун ўта муҳимга ўхшайди. Бу футболкани унинг отаси - Дейв кийган, футболчи «Куинз Парк Рейнджерс» шарафини 500га яқин учрашувда ҳимоя қилган ва Англия термасида ҳам ўзини кўрсатган.

Полнинг отасини жасадини топишганида у 10 ёшда эди. Бола оғир депрессияга тушиб қолди ва қумурсқаларга қарши дорини ичиб барчасига нуқта қўймоқчи ҳам бўлди.

Полнинг кичик укаси «Вест Бромвич»даги ўйинлари билан ўзини кўрсатди, аммо кўп ўтмай тўп тепиш унга хос эмаслигини англаб етди: яхшиси, футболчиларга мураббийлик қилгани маъқул. Клемент ҳам 23 ёшга тўлганида шундай қарорга келди. Кейин эса, карьерадаги кутилмаган тезлашиш: «Челси»нинг ёшлар бўлинмаларидан биридаги вазифа, у бу юмушни Лондон яқинидаги мактаблардан бирида жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида ишлаш билан бирга олиб борди. Сўнг, Брендан Роджерс компаниясида, «Фулхэм» академиясида УЕФА лицензиясини олиш, Ирландия ёшлар терма жамоасига кўмаклашиш ва яна «Челси»га қайтиш. Яна нима дейиш мумкин? Жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатидаги фаолияти ҳақида гапирайликми? Клементнинг ўзи ўша даврга жуда юқори баҳо беради: «Бу тажриба кейинги фаолиятимга пойдевор вазифасини ўтади: ташкилотчилик, режалаштириш, турли услублардаги ўқитишни тушуниш, мулоқот қилиш имкони. Буларнинг барчасини мен мураббийликка олиб келдим».

Норвегиялик ҳакам Том-Хеннинг Эвребе - бутун ҳаётига тенг келадиган баҳсни ўтказаётган, Андреа Иньеста эса энг яхши икки зарбасининг бирига тайёргарлик кўраётганида, «Челси» ўриндиғида Гусом Хиддинк билан бирга Пол Клемент ҳам маъюс ўтирарди. Голландиялик Лондонга қилган қисқа миссияси давомида «кўклар» учун жуда кўп ижобий ишларни амалга оширди, улар сирасига Клементни ўз ёрдамчиларидан бири сифатида эътироф этганини ҳам қўшиш мумкин. Хиддинкнинг ўрнига вақтики келиб Карло Анчелотти келди - у эса Пол учун саёҳат тартибини жорий қилди. У асосий таркиб билан бирга Америкага мавсумолди тайёргарлигига йўл олди ва Анчелоттида ўзи ҳақида ижобий фикр уйғотишга ҳам муваффақ бўлди (бунга Клемент астойдил уринмагани ва бор-йўғи, ўз ишига масъулият билан ёндошишга ҳаракат қилгани аниқ. Буни у захирадагиларни тайёрлашга қайтишга урингани ҳам исботлайди). Мазкур жуфтлик биринчи мавсумда премьер-лига ва Англия кубогида ғолиб бўлди.

Клемент ва Анчелоттининг дўстлик ва ҳамкорликдаги фаолияти 7 йилдан сўнг ўз мевасини берди ва 4та катта клубларни олиб келди. Айнан шу нарса Роналду, Гарет Бэйл, Златан Ибрагимович, Тьяго Силва, Дэвид Бекхэм, Жон Терри, Фрэнк Лэмпард, Роберт Левандовски ва яна бошқа ўнлаб оддий  ва бир қарашда кўзга ташланмайдиган инсонларни юлдузлик даражасига олиб чиқди. Яна нима дейиш мумкин... Рамоснинг Лиссабондаги буюк голими? Ҳа-ҳа, улар ўшанда биринчи қаторда эдилар ва ҳаммасини аъло даражада кўришганди.

Карло ва Пол учун ягона фожиа бор. Анчелотти Парижга Клементдан ташқари, «Челси» штабидан бўлган яна икки инглизни ҳам чақирди. Улардан бири - Ник Броуд Лондонда ўзини янгиликка интилувчанлигини кўрсатди. Ҳақиқий гик сифатида бир неча илмий-техник революцияни амалга оширди - машғулот майдонида GPS тизимини тадбиқ этиш орқали ўйинчиларнинг таомланишига янгича қарашни яратди. Ник «ПСЖ»да ҳам тахминан шундай фаолият билан машғул эди.

Январнинг қоронғу оқшоларидан бирида Броуд Клементга қўнғироқ қилди ва унга автомобили бузилиб қолиб, трассада тўхташга мажбур бўлганини айтди. Ник ёрдам керак бўлиб қолса қайта қўнғироқ қиламан деганича гўшакни қўйиб қўйди. Уларга гаплашиш бошқа насиб қилмади: Броуднинг йўл четида турган Miniсига бошқа автомобиль келиб урилди ва Клемантнинг 38 ёшли дўсти касалхонада - комадан чиқмаган ҳолда вафот этди. Ўшанда «ПСЖ» лига мутасаддиларидан «Бордо»га сафарни қолдириш ҳақида ўтиниб сўради, аммо чиновликлар қайсарлик қилиб бу илтижога «йўқ» деб жавоб қайтаришди. Қайғудан ич-этини еяётган Клемент ва Анчелотти старт ҳуштаги олдидан ўриндиқда ўтиришаркан, кўз ёшларини тийишолмасди. Кўп ўтмай эса улар Париж делегацияси таркибида Лондонга - кўмиш маросимига йўл олишди. «Ник фантастик даражадаги йигит эди, ҳайратланарли даражада иқтидорли, футболни футбол қиладиган инсонлардан саналарди. У билан учрашув мени майдонда ва ундан ташқаридаги мураббийлик тўғрисидаги қарашларимни ўзгартирди», - деб ҳикоя қилади Клемент.

«Челси»нинг ички иерархиясидаги карьераси тўғрисида гапираркан, Клемент буларнинг барчаси осон бўлмаганини таъкидлайди: «U-16 жамоаси, ёш, заҳирадаги ва, ниҳоят, «Челси»нинг биринчи клуби. Бу позицияларни бир клубда босиб ўтиш осон бўлмаган - одамлар сенинг тимсолингда ҳамон ёшлар мураббийини кўраётгандек туюларди... Нима бўлганда ҳам, Гус Хиддинк ва Карло Анчелотти менда қандайдир иқтидорни топишганини англаш жуда ёқимли». Пол ҳеч қачон мустақил ишлаш истаги борлигини яширмаган ва янги иш жойига ёпишиб оладиган одам ҳам эмас.

Алал-оқибат нима қийинроқ бўлиши  эса ҳозирча номаълум - французча ва испанчани ўрганишми, Златанга хатоларини кўрсатишми ёки «Суонси»ни АПЛда қолдириш - аммо Клемент тарихдан бошлади. «Мен Роналдуни алмаштиргандим, бунга ишонасизми? - деди Пол жилмайганича биринчи матбуот анжуманида. - Карло «Реал»даги сўнгги учрашувимизда дисквалификация қилинганди. Биз «Хетефе» билан ўйнадик ва мен Криштиануни иккинчи бўлимда ўйиндан олишни мақсад қилдим. Биз бунга танаффусда келишиб олдик. Мен шундай дедим: «Криш, биз сени қайсидир дақиқада алмаштирмоқчимиз». У ўрнига ким майдонга тушишини сўради. Мен Эдегорни майдонга туширдим ва бу унинг дебюти бўлди. «Суонси»нинг алмаштирилаётган ўйинчилари бошларини ирғашаркан, мен қуйидагиларни айтишга ҳақлиман: «Мен Криштиану Роналдуни алмаштирганман, шундай экан, сени ҳам алмаштиришим мумкин».

Ҳаммаси ўз-ўзидан бўлмайди. Клементнинг лигадаги биринчи учрашувида «Суонси» футболчилари ўз дарвозаларига икки бор тўп киритиб қўйишганди.

ИЛЁСБЕК тайёрлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz