Қайднома

Қидирув

«Реал» 17-ёшли бразилиялик футболчи билан шартнома имзолайди

«Реал» 17-ёшли бразилиялик футболчи билан шартнома имзолайди

  24.02.2017 21:23
  0
  574
«Реал» 17-ёшли бразилиялик футболчи билан шартнома имзолайди

«Реал» Мадрид Бразилиянинг «Сан-Паулу» жамоасидан 17-ёшли ярим ҳимоячи Аугусто Галванни сотиб олди.

Бу ҳақда Globo Esporte нашри хабар беради. Нашрнинг хабарига кўра, мадридликлар «Сан-Паулу» билан футболчи трансфери борасидаги барча қоғоз ишларини ҳал қилишга улгуришган.

«Реал» ёш иқтидорли футболчи трансфери учун бразилияликлар 1 миллион евро тўлаб берадиган бўлди.

Шартнома бандларига кўра, Аугусто «қироллик» клубининг биринчи таркибидан жой олишни уддаллай олса, «Сан-Паулу» ҳисоб рақами яна 2 миллион еврога бойитилади.

Галванга Европанинг бир қатор етакчи жамоалари даъвогарлик қилишаётганди, лекин футболчи «Реал» либосида ўйнашни маъқул топди.

Маълумот учун, Аугусто 18 ёшга тўлган куни Испанияга ташриф буюради ва расман «Реал» мухлисларига таништирилади.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz