Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» охирги назорат ўйинида «Сурхон»ни мағлуб этди

«Навбаҳор» охирги назорат ўйинида «Сурхон»ни мағлуб этди

  25.02.2017 13:01
  0
  560
«Навбаҳор» охирги назорат ўйинида «Сурхон»ни мағлуб этди

Бундан бироз вақт олдин Қибрайдаги ўқув-машғулот базаси майдонида “Навбаҳор” ва “Сурхон” жамоалари ўртасидаги назорат ўйини ўтказилди. Тошкент йиғини сўнггидаги учрашувда футболчиларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлим ўрталарида Мирзохид Ғофуров бошланган ҳужумни самарали якунлаб ҳисобни очди. Термизликларда тез орада ҳисобни тенглаштириш имкони юзага келганди.

Лекин, “Сурхон” футболчиси дарвозамизга белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ушбу вазиятда тўп йўналиши ноаниқ кетди.

Танаффусга оз вақт қолганида Неманья Йованович ўзига ишлатилган қўполлик учун чидай олмай рақибига эътироз билдиргани учун ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ топилди.

Назорат ўйини бўлганлиги сабабли сербиялик ҳужумчи ўрнини Абдуазиз Султанов эгаллади. Биринчи бўлимда Ғофуровнинг голи ягоналигича қолди.

Иккинчи бўлимда футболчиларимиз рақиб дарвозасини иккинчи бор нишонга олишди. Мирзоҳид Ғофуров рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган бир паллада чалиб йиқитилди.

Натижада “Сурхон” дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини Ойбек Қиличев аниқ амалга оширди.

Орадан бироз вақт ўтиб Қиличев Тимур Толиповни гол уришига шароит яратиб берди. Толипов эса якуний зарбани беришда хатоликка йўл қўймади – 3:0.

Учрашувда «Навбаҳор» таркиби қуйидагича бўлди: Асилбек Аманов, Дарко  Станоевич, Ғиёс Комилов, Алишер Саматов, Тоҳир Шамшитдинов, Аъзам Алиев, Алишер Мирзаев, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Тимир Толипов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Абдуазиз Султанов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Отахонов, Илҳом Алибоев, Ҳасанбой Эргашев.
Шу тариқа «Навбаҳор»нинг Тошкентда ўтказилган машғулотлари якунига етди. Энди «Навбаҳор» аъзолари икки кунлик дам олишдан кейин 28 февраль куни Наманганда тўпланиб, тайёргарликнинг якуний босқичини бошлашади.

«Навбаҳор» чемпионатнинг дастлабки турида 4 март куни Тошкентнинг “Обод” клубини қабул қилади.

Манба: www.pfcnavbahor.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz