Қайднома

Қидирув

«Наполи» кутилмаганда «Аталанта»га мағлубиятга учради

«Наполи» кутилмаганда «Аталанта»га мағлубиятга учради

  26.02.2017 00:57
  0
  752
«Наполи» кутилмаганда «Аталанта»га мағлубиятга учради

Италия чемпионати 26-туридан ўрин олган «Наполи» – «Аталанта» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда кутилмаганда неаполликлар камчилик бўлиб ҳаракат қилган «Аталанта»га имкониятни бой бердилар.

Учрашувнинг 28-дақиқасида меҳмонлар вакили Маттиа Кальдара учрашувдаги ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқада унинг ўзи дубл қайд этиб, ордаги фарқни иккита голга етказди ва жамоасининг ғалабасига замин яратди.

Эътиборлиси шундаки, «Аталанта» 67-дақиқадан сўнг ўйинни ўн киши бўлиб давом эттирди, Франк Кессиэ уч дақиқа ичида икки мартта сариқ карточкага лойиқ кўрилди ва майдондан четлатилди. Бундан «Наполи» футболчилари унумли фойдалана билмадилар ва муҳим очколарни бой бердилар.

Италия чемпионати, 26-тур

Наполи – Аталанта 0:2 (0:1, 0:1)  

Голлар: 0:1 – 28 Кальдара, 0:2 – 70 Кальдара.

Наполи – Рейна, Хюсай (Мажо,79), Максимович, Альбиоль, Гулям, Зелиньски, Диавара, Гамшик (Милик, 59), Кальехон, Мертенс, Инсинье (Паволетти, 79).

Аталанта – Бериша, Толои, Кальдара, Масьелло, Конти, Кессиэ, Фройлер, Спинаццола, Куртич (Кристанте, 86), Петанья (Зуканович, 90), Гомес (Грасси, 83).

Огоҳлантиришлар: Хюсай (40), Кессиэ (64), Бериша (77).

Четлатиш: Кессиэ (67).

Манба: www.uff.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz