Қайднома

Қидирув

«Ювентус» ўз майдонида «Эмполи»га имконият қолдирмади

«Ювентус» ўз майдонида «Эмполи»га имконият қолдирмади

  26.02.2017 03:20
  0
  542
«Ювентус» ўз майдонида «Эмполи»га имконият қолдирмади

Италия чемпинати 26-туридан ўрин олган «Ювентус» – «Эмполи» учрашуви ўз якунига етди. «Ювентус Стэдиум»да ўтган баҳсда майдон эгаларининг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 52-дақиқасида меҳмонлар дарвозабони Лукаш Скорупски Марио Манжукичнинг зарбасидан сўнг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 65-дақиқада эса Алекс Сандро туринликларнинг ғалабасини мустаҳкамлади.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ювентус» мусобоқа жадвалида энг яқин таъқибчиси «Рома»дан 10 очко илгарилаб кетди. Бироқ «Рома» ушбу турдаги ўйини ҳали ўтказганича йўқ.

Италия чемпинати, 26-тур

Ювентус – Эмполи 2:0   

Голлар: 1:0 – 52, автогол Скорупски, 2:0 – 65 Алекс Сандро.

Ювентус – Нето, Бонуччи, Алекс Сандро, Дани Алвес, Ругани, Маркизио (Ринкон, 79), Пьянич, Стураро (Дибала, 74), Куадрадо (Пьяца, 85), Манджукич, Игуаин.

Эмполи – Скорупски, Беллуши, Паскуаль, Лорини (Весели, 70), Коста, Эль-Каддури, Эль-Хаджи, Маури (Бюхель, 77), Крунич, Марилунго (Тьям, 70), Пуччарелли.

Огоҳлантиришлар: Беллуши (82).

Манба: www.uff.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz