Қайднома

Қидирув

Жейми Варди: Ранери истеъфосини талаб қилмаганман

Жейми Варди: Ранери истеъфосини талаб қилмаганман

  26.02.2017 16:03
  0
  698
Жейми Варди: Ранери истеъфосини талаб қилмаганман

"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди собиқ бош мураббий Клаудио Ранерининг истеъфосини талаб қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

"Мен ҳар доим Клаудио Ранерига нисбатан ҳурматимни сақлаб қоламан. У билан бирга эришган ютуғимизни таърифлаб бўлмайди. Ҳеч ким менга ишонмай қўйган вақтда ҳам у ишонди ва бунинг учун ҳар доим ундан миннатдорман.

Мен унинг истеъфосини талаб қилганим ҳақида хабарлар пайдо бўлди, аммо бу мутлақо ёлғон. Хабарлар мутлақо асосга эга эмас ва жуда ёқимсиз.

Бизнинг айбимиз фақат бир нарсада - ёмон натижа ва ҳамма буни тушуниб турибди. Вазиятни ўзгартириш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз.

Клаудиога энг яхши тилакларимни билдираман. Келажакда нима бўлишидан қатъий назар тилакларим шундан иборат. Ҳаммага раҳмат", - дейди Варди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Манба: www.bombardir.ru



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz