Қайднома

Қидирув

Қойил, Златан!

Қойил, Златан!

  26.02.2017 23:29
  0
  1038
Қойил, Златан!

Англия лига кубоги. финал

«МЮ» Англия Лига кубоги финалида «Саутгемптон»нинг қаттиқ қаршилигига дуч келди, лекин Златан Ибрагимовичнинг маҳорати эвазига мақсадига эришди, барибир - 3:2. «Қизил иблислар» шу билан мазкур турнир тарихида 5 мартадан ғолиблик шаробини ичган «Челси» ва «Астон Вилла» билан тенглашишди. Лига кубоги сони бўйича «Ливерпуль» мутлақ пешқадам - 8та. Жозе Моуриньо эса мазкур турнирда 4-марта ғалабани тантана қилиб, бу борада рекордчи саналган афсонавий Брайан Клаф ва Алекс Фергюсон қаторига қўшилди. «Беназир»нинг бутун мураббийлик фаолиятидаги совринлари сони 24тага етганини ҳам айтиш ўринли. Лекин бу футбол тарихидаги энг совриндор мураббий - Алекс Фергюсон (48та) натижасининг ярми, холос. Моу айни пайт совринлар сони бўйича Жок Стейн, Валерий Лобановский ва Мирча Луческудан ҳам орқада. Факт: «МЮ» ўз тарихида 41-совринни ютиб, бу масалада «Ливерпуль» натижасини такрорлади.

Ўз ўрнида айтиш керак, финални бошқариб борган Андре Марринер бригадаси ўйинда ҳали ҳисоб очилмаган пайт қўпол хатога йўл қўйди. Яъни «Саутгемптон» ҳужумчиси Маноло Габбьядини томонидан урилган соф гол инобатга олинмади. Ҳакамлар бу вазиятда футболчининг ўйиндан ташқари ҳолатда қолганини қайд этишди. Ваҳоланки, Маноло эмас, ҳужумнинг боришига таъсир ўтказмаган ҳимоячи Райан Бертран «офсайд»га тушганди.

26 февраль

МЮ - Саутгемптон - 3:2 (2:1)

Лондон. «Уэмбли» стадиони. 85264 томошабин.

Бош ҳакам: Андре Марринер.

Голлар: Ибрагимович (19, 87), Лингард (38) - Габбьядини (45, 48).

МЮ: де Хеа, Смоллинг, Байи, Рохо, Валенсия, Лингард (Рашфорд, 77), Погба, Эррера, Мата (Кэррик, 46), Мартиаль (Феллайни, 90), Ибрагимович.

Саутгемптон:  Форстер, Стивенс, Бертран, Соареш, Йошида, Редмонд, Уорд-Проуз, Тадич (Буфаль, 77), Дэвис (Родригес, 90), Габбьядини (Лонг, 83), Ромеу.

Огоҳлантиришлар: Эррера (24), Лингард (41) - Ромеу (18), Стивенс (40), Редмонд (56).

Ўйиндан кейинги фикрлар

Златан Ибрагимович («МЮ» ҳужумчиси): - Англияга ғалаба қозониш учун келганман ва шундай қиляпман. Қайси клуб сафига қўшилмайин, барчасида соврин ютишга одатланганман. Адашмасам, бугун 32-рақамли совринимни қўлга киритдим. Муҳими, Англия футболидан роҳатланяпман.

Поль Погба («МЮ» ярим ҳимоячиси): - Жамоамиз учун муҳим ютуқ. Бағоят хурсандман. Мана, Ибрагимовични нима учун таркибимизга қўшиб олганимизга жавоб! У айнан ҳал қилувчи баҳсларда бош ролга кўтарилади.

Англия Лига Кубогининг  барча ғолиблари

Ливерпуль

8 марта

1981, 1982, 1983, 1984,

1995, 2001, 2003, 2012

Челси

5 марта

1965, 1998, 2005, 2007, 2015

Астон Вилла

5 марта

1961, 1975, 1977, 1994, 1996

МЮ

5 марта

1992, 2006, 2009, 2010, 2017

Тоттенхэм

4 марта

1971, 1973, 1999, 2008

Ноттингем Форест

4 марта

1978, 1979, 1989, 1990

Манчестер Сити

4 марта

1970, 1976, 2014, 2016

Лестер

3 марта

1964, 1997, 2000

Арсенал

2 марта

1987, 1993

Норвич

2 марта

1962, 1985

Бирмингем

2 марта

1963, 2011

Вулверхэмптон

2 марта

1974, 1980

Вест Бромвич

1 марта

1966

Мидлсбро

1 марта

2004

КПР

1 марта

1967

Лидс

1 марта

1968

Сток Сити

1 марта

1972

Лутон Таун

1 марта

1988

Шеффилд Уэнсдей

1 марта

1991

Суиндон Таун

1 марта

1969

Оксфорд Юнайтед

1 марта

1986

Блэкберн Роверс

1 марта

2002

Суонси Сити

1 марта

2013

 

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz