Қайднома

Қидирув

О′Нил:«Лестер»га қайтмайман»

О′Нил:«Лестер»га қайтмайман»

  27.02.2017 01:25
  0
  592

Ирландия терма жамоаси бош мураббийи Мартин О′Нил «Лестер»га қайтиши эҳтимолини рад этди, у бу жамоани ўтган асрнинг 90-йилларида бошқарганди.

«Лестер» ўтган мавсумда чемпионатда катта устунлик билан ғолиб чиқди. «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Арсенал», «Ливерпуль», «Челси», «Тоттенхэм» каби грандлар бу жамоага ета олишмади. Бу АПЛда бошқа такрорланмайдиган натижа бўлди. Футболчилар эса ўзларини барча ишни танҳо бажаришгандек тутишди, Раньери иккинчи планда қолди. Ҳал қилувчи сўзни ҳамиша раҳбарият айтади, аммо бу ерда бошқача бўлди. Клубнинг айрим футболчилари клуб хўжайини олдига боришган ва ниманидир муҳокама қилмоқчи бўлишган. Умуман олганда, бугунги кунда футболчи ва клуб хўжайини ниманидир муҳокама қилиш керакми? Нимадир жойида бўлмаса, буни клуб хўжайини билан эмас, кийим алмаштириш хонасида ҳал қилиш керак. Мен «Лестер»га қайтмайман. Ирландия терма жамоасидаги ўрнимдан қониқиш ҳосил қилмоқдаман, бизни олдинда Уэльсга қарши муҳим ва бошқа алоҳида учрашувлар кутиб турибди. Агар кимдир иккита ишни бирданига бажармоқчи бўлса, унда муаммолар пайдо бўлади, икки жамоада ҳам қониқарсиз натижалар кўрсатилиши мумкин», – дея О′Нилнинг сўзларини келтирган Goal.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz