Қайднома

Қидирув

Ажойиб – 26та ўйин, 20та ғалаба

Ажойиб – 26та ўйин, 20та ғалаба

  27.02.2017 09:52
  0
  890
Ажойиб – 26та ўйин, 20та ғалаба

«Челси» ўз майдонида «Суонси»дан 3 очко тортиб олишда муаммо сезмади - 3:1. Диего Костанинг 3та ўйинга чўзилган голсиз серияси узилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Учрашув танаффусида яқинда бутсаларини михга илган «Челси»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпардалоҳида шарафланди ва у мухлислар билан расмий равишда хайрлашди. Яна бир эътиборли факт: ярим ҳимоячи Сеск Фабрегас АПЛ доирасида 300-марта майдонга тушиб, Англияда бу кўрсаткичга эришган биринчи испан бўлди. 29 ёшли футболчи шунча ўйиндан 212тасини «Арсенал» ва 88тасини «Челси» таркибида ўтказган. Айтганча, Фабрегас бу юбилейини гол билан безади. «Аристократлар» устози Антонио Конте эса клуб бошқарувида дастлабки 26та ўйиндан 20тасида ғалаба қозонган мураббий сифатида АПЛ рекордчисига айланди. Англия чемпионати тарихида ҳеч бир мураббий бунчалик ёрқин старт қайд этган эмасди.

«Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукаку «Сандерленд»га қарши ўйин (2:0)да гол уриб, Данкан Фергюсонга тегишли клуб рекордини такрорлади. Эндиликда ҳар иккиси ҳисобида АПЛ доирасидаги баҳсларда урилган 60тадан гол бор.

25 февраль

ВЕСТ БРОМВИЧ-БОРНМУТ-2:1 (2:1)

Вест Бромвич. 24162 томошабин.

Голлар: Доусон (10), Маколи (22) - Кинг (5-пен.).

КРИСТАЛ ПЭЛАС-МИДЛСБРО-1:0 (1:0)

Лондон. 25416 томошабин.

Гол: ван Анхолт (34).

ХАЛЛ СИТИ-БЕРНЛИ-1:1 (0:0)

Кингстон-апон-Халл. 20156 томошабин.

Голлар: Хаддлстоун (72-пен.) - Кин (75).

Четлатиш: Барнс (90}1, Б.).

ЧЕЛСИ-СУОНСИ-3:1 (1:1)

Лондон. 41612 томошабин.

Голлар: Фабрегас (19), Педро (72), Диего Коста (84) - Льоренте (45+2).

Челси: Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Фабрегас, Мозес (Зума, 85), Педро (Матич, 76), Канте, Азар (Виллиан, 85), Диего Коста.

ЭВЕРТОН-САНДЕРЛЕНД-2:0 (1:0)

Ливерпуль. 39595 томошабин.

Голлар: Гуйе (40), Лукаку (80).

Эвертон: Роблес, Уильямс, Бэйнс, Коулмэн, Фунес Мори, Дэвис (Валенсия, 70), Шнайдерлин, Гуйе, Баркли (Маккарти, 83), Луқмон (Миральяс, 60), Лукаку.

УОТФОРД-ВЕСТ ХЭМ-1:1 (1:0)

Уотфорд. 20702 томошабин.

Голлар: Дини (3-пен.) - Айю (73).

Вест Хэм: Рэндолф, Куяте, Фонте, Рид, Крессуэлл, Нобл, Обианг, Фегули, Снодграсс (Айю, 65), Лансини (Фернандеш, 90), Антонио.

Четлатиш: Антонио (86, В.).

26 февраль 

Тоттенхэм-Сток Сити-4:0 (4:0)

Лондон. 31864 томошабин.

Голлар: Кейн (14, 32, 37), Алли (45}1).

Тоттенхэм: Льорис, Вертонген

(Уинкс, 66), Дэвис, Уокер, Алдервейрелд (Виммер, 49), Дембеле, Дайер, Алли, Ваньяма, Эриксен, Кейн (Сон Хюн Мин, 86).

——————————----------------------------———————————

ЛЕСТЕР-ЛИВЕРПУЛЬ ўйини бугун бўлиб ўтди.

----------------------------—————————————————————

САУТГЕМПТОН-АРСЕНАЛ   ва  МАНЧЕСТЕР СИТИ-МЮ    ўйинлари қолдирилди.

 

Т/Р

ЖАМОА

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 ЧЕЛСИ

26

20

3

3

55-19

63

2

 ТОТТЕНХЭМ

26

15

8

3

50-18

53

3

 МАНЧЕСТЕР СИТИ

25

16

4

5

51-29

52

4

 АРСЕНАЛ

25

15

5

5

54-28

50

5

 ЛИВЕРПУЛЬ

25

14

7

4

54-30

49

6

 МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

25

13

9

3

38-21

48

7

 ЭВЕРТОН

26

12

8

6

42-27

44

8

 ВЕСТ БРОМВИЧ

26

11

7

8

36-32

40

9

 ВЕСТ ХЭМ

26

9

6

11

35-44

33

10

 СТОК СИТИ

26

8

8

10

30-40

32

11

 БЕРНЛИ

26

9

4

13

28-37

31

12

 УОТФОРД

26

8

7

11

30-43

31

13

 САУТГЕМПТОН

25

8

6

11

28-31

30

14

 БОРНМУТ

26

7

5

14

36-51

26

15

 СУОНСИ

26

7

3

16

32-57

24

16

 МИДЛСБРО

26

4

10

12

19-28

22

17

 КРИСТАЛ ПЭЛАС

26

6

4

16

33-46

22

18

 ЛЕСТЕР

25

5

6

14

24-43

21

19

 ХАЛЛ СИТИ

26

5

6

15

23-50

21

20

 САНДЕРЛЕНД

26

5

4

17

24-48

19

 

Тўпурарлар:

Санчес (Арсенал) - 17та

Лукаку (Эвертон) - 17та

Кейн (Тоттенхэм) - 17та...

 

Келгуси ўйинлар:

4 март (шанба)

17:30       МЮ-Борнмут

20:00 Вест Бромвич-Кристал Пэлас

20:00       Лестер-Халл Сити

20:00       Сток Сити-Мидлсбро

20:00       Суонси-Бернли

20:00       Уотфорд-Саутгемптон

22:30       Ливерпуль-Арсенал

5 март (якшанба)

18:30       Тоттенхэм-Эвертон

21:00       Сандерленд-Манчестер Сити

6 март (душанба)

01:00       Вест Хэм-Челси

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Роналд Куман («Эвертон» бош мураббийи): - Дарвозамиздан гол қўйиб юбормаган ҳолда, яна 3 очко олдик. Айниқса, биринчи бўлимдаги ўйиндан хурсандман. Бироқ танаффусдан кейин суръатни тушириб юборганимизни ҳам тан оламан. Турнир жадвалининг юқори 6 поғонасида бораётган жамоалардан анча орқада қолаётган бўлсакда, ҳамон умид узганимиз йўқ. Чунончи, олдинда яна 12та тур бор ва етакчилар ҳали очко йўқотишлари мумкин.

Пол Клемент («Суонси» бош мураббийи): - Тан оламан, «Челси» фантастик даражада ўйнади. Гарчи кўп вазият яратолмаган бўлсакда, 1:1 ҳисобини анча вақт ушлаб турдик. Агар Аспиликуэта тўпга қўли билан тегинган вазият учун пенальти белгиланганида, ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олардик. Афсуски, ҳакам 11 метрли нуқтага ишора қилишга жазм этолмади ва яна 3 дақиқадан кейин дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик...



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz