Қайднома

Қидирув

Испанча иродаю, «интрига»

Испанча иродаю, «интрига»

  27.02.2017 10:06
  0
  1016
Испанча иродаю, «интрига»

«Реал» меҳмонда «Вильярреал»га 0:2 ҳисобида ютқаза туриб ҳам, бўшашмади ва якунда ҳаракатлари ҳузурини кўрди. Якуний натижа 3:2 - «Мадрид» фойдасига. Шу билан «Реал»нинг голли серияси 44та ўйинга етди. Бу «Барселона» томонидан узоқ 1944 йили қайд этилган рекорднинг такрорланишидир. Ўйинда пенальтини аниқ амалга оширган Криштиану Роналду Испания чемпионатида 11 метрли жарима зарбасидан гол уриш бобида мутлақ  рекордчига айланди - 57та самарали  уриниш.

Зайниддин Зидан жамоасининг очко йўқотишини кутаётган «Барселона» ҳам роса қийналди. Лекин жамоа бахтига Лионель Месси бор. У «Атлетико» майдонида ҳам ғалаба голига муаллифлик қилди - 2:1. Статистикага кўра, Леонинг голлари жорий мавсумнинг ўзида каталонияликларга 12 очко тақдим этди (лига бўйича энг яхши кўрсаткич). Мессининг «Барса» сафида примеро доирасида 277-ғалабани нишонлаб, Дани Алвешни ортда қолдирганча легионерлар орасида рекордчи мақомини олгани ҳам диққатга сазовор. Шунингдек, у «Барселона» билан барча мусобақалар ҳисобидан 400-марта майдонни ғолиб сифатида тарк этди. Айни пайт бу борада Хави (476та ғалаба) ва Андрес Иньеста (417та ғалаба)гина аргентиналикдан олдинда. Бу ҳали ҳаммаси эмас: Лео кетма-кет 9-мавсум чемпионатда 20та гол маррасидан ўтди. Луис Энрике эса «Барселона»ни Испания чемпионатида 100-марта майдонга олиб тушди. Каталония клуби тарихида бундай натижага атиги 7 нафар мураббий эришганди, холос.

16-турнинг қолдирилган ўйини

22 февраль

ВАЛЕНСИЯ-РЕАЛ-2:1 (2:1)

Валенсия. 45833 томошабин.

Голлар: Заза (4), Орельяна (9) - Роналду (44).

Валенсия: Диего Алвес, Гарай, Гайя, Жоау Канселу, Мангаля, Парехо, Перес, Орельяна (Солер, 56), Нани (Сикейра, 39), Заза (Суарес, 74), Мунир.

Реал: Навас, Варан (Начо, 73), Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Модрич (Васкес, 76), Хамес Родригес (Бэйл, 62), Роналду, Бензема.

----------------------------------------------

24 февраль

ЛАС-ПАЛЬМАС-РЕАЛ СОСЬЕДАД-0:1 (0:0)

Лас-Пальмас. 19085 томошабин.

Гол: Прието (74).

25 февраль

АЛАВЕС-ВАЛЕНСИЯ-2:1 (0:0)

Витория-Гастейс. 19118 томошабин.

Голлар: Ибаи Гомес (78), Катаи (86) - Солер (70).

Четлатиш: Орельяна (88, В.).

БЕТИС-СЕВИЛЬЯ-1:2 (1:0)

Севилья. 41263 томошабин.

Голлар: Дурмиси (36) - Меркадо (56), Иборра (76).

Севилья: Рико, Меркадо, Пареха, Рами, Сарабия (Бен Йеддер, 46), Н~Зонзи, Насри, Эскудеро, Васкес (Иборра, 46), Витоло, Йоветич (Корреа, 83).

ЛЕГАНЕС-ДЕПОРТИВО-4:0 (2:0)

Леганес. 10076 томошабин.

Голлар: Шимановски (19), Мантовани (30), Унаи Лопес (81), Буэно (90}1).

Четлатиш: Альбентоса (62, Д.).

ЭЙБАР-МАЛАГА-3:0 (1:0)

Эйбар. 4953 томошабин.

Голлар: Гонсалес (43, 50-пен.), Энрих (52).

Четлатиш: Росалес (71, М.).

26 февраль

Эспаньол-Осасуна-3:0 (1:0)

Барселона. 19331 томошабин.

Голлар: Кайседо (17), Хурадо (46), Херард (90}2).

Амалга оширилмаган пенальти: Кайседо (Э.).

Четлатиш: Ойер (27, О.).

Атлетико-Барселона-1:2 (0:0)

Мадрид. 52573 томошабин.

Голлар: Годин (70) - Рафинья (64), Месси (86).

Атлетико: Облак, Савич, Филипе Луис, Врсалько, Годин, Габи, Сауль, Коке, Феррейра Карраско (Торрес, 68), Гризманн, Гамейро (Корреа, 72).

Барселона: тер Штеген, Юмтити, Пике, Матьё (Динь, 77), Сержи Роберто (Андре Гомеш, 85), Рафинья, Бускетс, Иньеста

(Ракитич, 71), Неймар, Месси, Суарес.

Атлетик-Гранада-3:1 (2:1)

Бильбао. 37430 томошабин.

Голлар: Сусаета (11), Лекуэ (33), Сан Хосе (69) - Карсела-Гонсалес (14).

Атлетик: Ираисос, Йерай Альварес, Боведа, Баленсиага, Саборит (Эчейта, 46), Сусаета, Сан Хосе, Иньяки Уильямс (Сабин Мерино, 84), Беньят, Муниаин (Микель Рико, 79), Лекуэ.

Спортинг-Сельта-1:1 (0:0)

Виго. 24616 томошабин.

Голлар: Мои Гомес (49-пен.) - Яго Аспас (75).

Четлатиш: Мере (74, Сп.).

Вильярреал-Реал-2:3 (0:0)

Вильярреал. 21415 томошабин.

Голлар: Тригерос (50), Бакамбу (56) - Бэйл (64), Роналду (74-пен.),

Мората (83).

Вильярреал: Асенхо (Фернандес, 35), Мусаккьо, Коста, Марио Гаспар, Руис, Дос Сантос, Тригерос (Родри Эрнандес, 75), Сориано, Кастильехо, Бакамбу, Адриан (Черишев, 57).

Реал: Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро (Иско, 58), Кроос, Бэйл (Васкес, 89), Роналду, Бензема (Мората, 77).

 

Т/Р

ЖАМОА

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 РЕАЛ МАДРИД

23

17

4

2

60-22

55

2

 БАРСЕЛОНА

24

16

6

2

65-20

54

3

 СЕВИЛЬЯ

24

16

4

4

48-29

52

4

 АТЛЕТИКО

24

13

6

5

44-21

45

5

 РЕАЛ СОСЬЕДАД

24

14

2

8

37-32

44

6

 ВИЛЬЯРРЕАЛ

24

10

9

5

32-18

39

7

 АТЛЕТИК

24

11

5

8

31-29

38

8

 ЭЙБАР

24

11

5

8

39-31

38

9

 ЭСПАНЬОЛ

24

9

8

7

33-31

35

10

 СЕЛЬТА

23

10

4

9

37-37

34

11

 АЛАВЕС

24

8

9

7

24-29

33

12

 ЛАС-ПАЛЬМАС

24

7

7

10

32-36

28

13

 ВАЛЕНСИЯ

24

7

5

12

34-43

26

14

 МАЛАГА

24

6

8

10

31-40

26

15

 БЕТИС

23

6

6

11

23-37

24

16

 ЛЕГАНЕС

24

5

6

13

20-39

21

17

 ДЕПОРТИВО

23

4

7

12

26-39

19

18

 СПОРТИНГ

24

4

5

15

26-48

17

19

 ГРАНАДА

24

3

7

14

22-52

16

20

 ОСАСУНА

24

1

7

16

24-55

10

 

Тўпурарлар:

Месси (Барселона) - 20та

Суарес (Барселона) - 18та

Роналду (Реал) - 16та...

 

Келгуси ўйинлар:

28 февраль (сешанба)

23:30       Реал Сосьедад-Эйбар

01:30       Валенсия-Леганес

01:30       Малага-Бетис

1 март (чоршанба)

23:30       Барселона-Спортинг

23:30       Осасуна-Вильярреал

01:30       Гранада-Алавес

01:30       Реал-Лас-Пальмас

01:30       Сельта-Эспаньол

2 март (пайшанба)

00:45       Депортиво-Атлетико

01:30       Севилья-Атлетик

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Хорхе Сампаоли («Севилья» бош мураббийи): - Иккинчи бўлимда майдон ҳукмронига айландик. Турнир жадвалида «Реал» билан ёнма-ён турганимиз ҳам кучимизга куч қўшяпти. Ҳа, биринчи 45 дақиқаликда «Бетис» кўп муаммо туғдирди. Бу жамоа ўз майдонида ҳар қандай рақибни енгиши мумкин. Шуни ҳисобга олсак, ўта қадрли очколарни қўлга киритдик. Лекин кейинги турларда худди бугунги ўйиннинг иккинчи бўлимидагидек тўп суриш ҳақида бош қотиришимиз керак.

Энрике СересоАтлетико» президенти):  - Торрес билан шартномани узайтириш масаласи? Йўқ, ҳозир Мессини ўз сафимизга қўшиб олишни ўйлаяпмиз. Қолган барчаси иккинчи даражали иш (кулади). Симеоне - бизнинг мураббий. Қандай қарорга келиш Диего  ихтиёрида, биз шунчаки, унга ишонамиз.

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Иккинчи бўлимда ўз жамоамни ҳорғин ҳолатда кўрдим. Лекин танаффусгача гол урганимизда, ҳаммаси бошқача давом этарди. Афсуски, вазиятлар қадрига етмадик ва бунинг учун жазоландик. Майдонни атайин ёмон ҳолатга келтирганимиз ҳақидаги гапларга келсак, бунда мантиқ йўқ. Майдонни бузишдан нима наф, ахир...?

Луис Суарес («Барселона» ҳужумчиси): - Айни ҳолатда чемпионатда қандай ғалаба қозониш ҳақида ўйламоқдамиз. Шу маънода айтсам, «Атлетико»га қарши ўйин мухлислар ишончини қайтариш учун зўр имконият эди. Гарчи майдон ҳолати талабга жавоб бермасада, бу вазифани уддаладик. Демак, олға интилаверамиз.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz