Қайднома

Қидирув

Сотқинлар, садоқат ва келажак учун сармоя...

Сотқинлар, садоқат ва келажак учун сармоя...

  28.02.2017 00:20
  0
  995
Сотқинлар, садоқат ва келажак учун сармоя...

Футбол журналистикасини турли-туман рейтинг варақаларисиз тасаввур қилиш мушкул. Спорт газеталарида бундай рўйхатларга катта урғу берилиши ҳам сир эмас. Умуман, рейтинглар турли йўналишларни қамраб олади.

10та энг йирик сотқинлик

FootballHD.ru  рейтинги ўз фаолиятлари давомида икки азалий душман рақиб таркибида ўйнаш асносида биринчи жамоа мухлислари учун абадий сотқинга айланган футболчиларни ўз ичига олган. Сайт ходимлари «фахрли» 1-ўринга вақтида 6 миллион фунт эвазига «Эвертон»дан «Ливерпуль» сафига ўтган Ник Бармбини лойиқ топишди. 

1-ўрин. Ник Бармби («Эвертон»  «Ливерпуль»)

2-ўрин. Йохан Кройфф («Аякс»  «Фейеноорд»)

3-ўрин. Луис Энрике («Реал»   «Барселона»)

4-ўрин. Сол Кэмпбелл («Тоттенхэм»   «Арсенал»)

5-ўрин. Михалис Константину («Панатинаикос»   «Олимпиакос»)

6-ўрин. Андреас Мёллер («Боруссия» Д.   «Шальке»)

7-ўрин. Алан Смит («Лидс»   «Манчестер Юнайтед»)

8-ўрин. Хаим Ревиво («Фенербахче»   «Галатасарой»)

9-ўрин. Луиш Фигу («Барселона»   «Реал»)

10-ўрин. Карлос Тевес («Манчестер Юнайтед»   «Манчестер Сити»)

Садоқат посбонлари

Soccer.ru сайти эса Европанинг энг кучли 5та лигасига назар солиб, узоқ йиллардан буён битта клубга садоқат билан хизмат қилаётган футболчиларга эътибор қаратди. Айни пайт содиқлик масаласида намуна кўрсатаётганлар рўйхатини бетакрор Франческо Тотти бошқариб турибди. Диққат қилинг, «Рим шаҳзодаси» 24 йилу 1 ойдан ошдики, «Рома» сафида жавлон урмоқда.

1-ўрин. Франческо Тотти (40 ёш; «Рома») - 24 йилу 1 ой

2-ўрин. Жон Терри (36 ёш; «Челси») - 17 йилу 7 ой

3-ўрин. Сержо Пеллиссье (37 ёш; «Кьево») - 16 йилу 7 ой

4-ўрин. Андрес Иньеста (32 ёш; «Барселона») - 15 йилу 7 ой

5-ўрин. Хави Прието (33 ёш; «Реал Сосьедад») - 15 йилу 7 ой

6-ўрин. Николя Соб (37 ёш; «Кан») - 15 йилу 7 ой

7-ўрин. Жанлуижи Буффон (39 ёш; «Ювентус») - 15 йилу 7 ой

8-ўрин. Лоран Пионнье (34 ёш; «Монпелье») - 14 йилу 7 ой

9-ўрин. Даниэле де Росси (33 ёш; «Рома») - 14 йилу 7 ой

10-ўрин. Анжело Паломбо (35 ёш; «Сампдория») - 14 йилу 7 ой

АПЛда ишлашга муносиб мураббийлар

Британиянинг  The Telegraph нашри бу сафар жаҳон футболидаги энг «қадрланмаётган» 20 нафар мураббийни ягона рейтингда қайд этиб, «Улар аслида АПЛ клубини бошқариш салоҳиятига эгалар», дея таъриф берди. Эътиборлиси, бу рўйхатга ҳозирда ишсиз юрган россиялик Леонид Слуцкий ҳам киритилди.

Уве Рослер («Флитвуд Таун»; Германия)

Томми Райт («Сент-Жонстон»; Шимолий Ирландия)

Оле-Гуннар Сульшер («Мольде»; Норвегия)

Пол Ламберт («Вулверхэмптон»; Шотландия)

Стив Брюс («Астон Вилла»; Англия)

Гарри Монк («Лидс»; Англия)

Леонид Слуцкий (клубсиз; Россия)

Пол Хартли («Данди»; Шотландия)

Жованни ван Бронкхорст («Фейеноорд»; Голландия)

Кристоф Гальтье («Сент-Этьен»; Франция)

Дерек МакИннес («Абердин»; Шотландия)

Алекс Нил («Норвич»; Шотландия)

Нуну Эшпириту Санту («Порту»; Португалия)

Андре Виллаш-Боаш («Шанхай СИПГ»; Португалия)

Руй Витория («Бенфика»; Португалия)

Люсьен Фавр («Ницца»; Швейцария)

Брендан Рожерс («Селтик»; Шимолий Ирландия)

Крис Хьютон («Брайтон&Хов»; Ирландия)

Жорже Жезуш («Спортинг»; Португалия)

Леонарду Жардим («Монако»; Португалия)

Келажак учун сармоя

Габриэль Жезус «Манчестер Сити»даги фаолиятини жуда яхши бошлади. Шундай бўлиши ҳам керак эди. Ахир бразилиялик футболчининг трансферига 32 миллион евро тўланди. Шу тариқа футбол тарихидаги 20 ёшдан кичик энг қимматбаҳо ўйинчилар рейтингида ўзгариш юзага келди. Яъни Жезус бу борада 10-11-ўринларга жойлашди. 20 ёшдан кичик қимматбаҳо футболчилар рейтингини эса Раҳим Стерлинг бошқариб боряпти.

1-ўрин. Раҳим Стерлинг - 62,5 млн. евро (20 ёшида «Ливерпул»дан «Манчестер Сити»га)

2-3-ўрин. Лерой Сане - 50 млн. евро (20 ёшида «Шальке»дан «Манчестер Сити»га)

2-3-ўрин. Антони Мартиаль - 50 млн. евро (20 ёшида «Монако»дан «Манчестер Юнайтед»га)

4-ўрин. Лукас Моура - 40 млн. евро (20 ёшида «Сан-Пауло»дан «ПСЖ»га)

5-ўрин. Люк Шоу - 37,5 млн. евро (18 ёшида «Саутгемптон»дан «Манчестер Юнайтед»га)

6-ўрин. Уэйн Руни - 37 млн. евро (18 ёшида «Эвертон»дан «Манчестер Юнайтед»га)

7-ўрин. Хавьер Савиола - 35,9 млн. евро (19 ёшида «Ривер Плейт»дан «Барселона»га)

8-9-ўрин. Ренату Саншеш - 35 млн. евро (18 ёшида «Бенфика»дан «Бавария»га)

8-9-ўрин. Николя Анелька - 35 млн. евро (20 ёшида «Арсенал»дан «Реал»га)

10-11-ўрин. Габриэль Жезус - 32 млн. евро (19 ёшида «Палмейрас»дан «Манчестер Сити»га)

10-11-ўрин. Оскар - 32 млн. евро (20 ёшида «Интернасьонал»дан «Челси»га)

Ш.  АБДУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz