Қайднома

Қидирув

Қутибоевга «Локо»нинг стадиони жуда ёқади, Диопга эса...

Қутибоевга «Локо»нинг стадиони жуда ёқади, Диопга эса...

  28.02.2017 06:51
  0
  1085
Қутибоевга «Локо»нинг стадиони жуда ёқади, Диопга эса...

Осиё Чемпионлар лигасидан жой олган «Локомотив» — «Ал-Аҳли» (БАА) ўйинидан кейин «Спорт» телеканали мухбири меҳмонларнинг сенегаллик аъзоси Макете Диопдан интервью олди.

Суҳбати давомида Диоп «Локомотив» стадионининг майсасига бир неча бор тўхталиб ўтиб, унинг жуда ёмон аҳволда эканини бот-бот таъкидлади.

«Ал-Аҳли» футболчиларининг ўйинини чиқмаганига асосий сабаб сифатида айнан чимнинг аҳволини айтиб ўтди.

«Спорт» телеканали мухбири Диопдан кейин рақиб дарвозасига биринчи голни урган Саламат Қутибоевни суҳбатга тортди ва ундан стадионнинг аҳвол ҳақида сўради.

Қутибоев эса «Локомотив» Ўзбекистондаги энг яхши стадион эканига ойдинлик киритди.

Қайд этиш керак, Қутибоев «Локомотив»га қадар 2016 йилги мавсумни «Бухоро» клуби сафида ўтказганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz