Қайднома

Қидирув

Харри Кейн: Дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиб бўлганман

Харри Кейн: Дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиб бўлганман

  01.03.2017 10:10
  0
  385
Харри Кейн: Дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиб бўлганман

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейн навбатдаги интервьюсида ҳазил тариқасида ўзини дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири деб ўйлашини маълум қилди.

Дарҳақиқат, Кейн жорий мавсум 27 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозабонларини 22 марта хафа қилишга улгурган.

«Агар сиз бунга ишонмаётган бўлсангиз, кўрсатган статистикам ва голларимни санаб чиқинг, албатта мана шундан сўнг мени энг яхши футболчилар қаторига қўшиб қўясиз.

Агар мен ҳақимда ёзадиган бўлсангиз, айнан Кейн – дунёнинг энг яхши футболчиси сарлавҳасини қўшиб кетишни асло унутиб қўйманг.

«Тоттенхэм» сафида кўплаб голлар уришни мақсад қилганман, айнан «Тоттенхэм» таркибида юқори ўринларни қўлга киритмоқчиман.

Ҳозирча мавсум якунланмади, лекин ҳисобимда 22 та гол бор. Мавсум якунига қадар шу голларим сонини 30 тага етказишга ҳаракат қиламан», – дейди Кейн Mirror нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

"Олтин Дубль" Муборак Франция!

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz