Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» - «Қизилқум»: Учрашув рақамлари ва маълумотлар

«Пахтакор» - «Қизилқум»: Учрашув рақамлари ва маълумотлар

  01.03.2017 21:26
  0
  692
«Пахтакор» - «Қизилқум»: Учрашув рақамлари ва маълумотлар

Олий лиганинг 2017 йилги мавсумини "Пахтакор" 3 март куни Тошкентда "Қизилқум"га қарши ўйин билан бошлайди.   1-тур беллашувидан олдин биз жамоалар тўқнашувларига оид рақамлар ва маълумотларни келтириб ўтамиз.  

Олий лигада жамоалар 34 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 28 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 5 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган.

"Қизилқум" дарвозасига 91 гол урилиб, 19 тўп ўтказиб юборилган.   Тошкентдаги учрашувларнинг 14тасида жамоамиз ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Навоий жамоаси охирги марта сафарда 2010 йил очко олган - 0:0.

Меҳмондаги сўнгги голини "Қизилқум" 2009 йил киритган. Олий лига тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 11:0 ҳисоби жамоаларнинг Навоийда 2007 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" мезбонларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган.  

Учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ҳозиргача олий лигада Қосимов "Пахтакор" иштирокидаги 8 беллашувда ўйинни бошқарган. Уларнинг 5тасида жамоамиз зафар қучган бўлса, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган.  

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ"

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Игорь Худойдотов (Тошкент).

Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).

ПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.  

Ёшлар таркиблари ўйини 2 март, пайшанба куни 16:00да Қибрайдаги стадионда старт олса, асосий жамоалар тўқнашуви 3 март, жума куни "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади. 

Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда.

Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, стадионга келган мухлислар барча қулайликлардан фойдаланиши мумкин ва бу борада зарур ишлар амалга оширилади.  

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида 2 март кунидан сотувга чиқади ва чипталарни марказий стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин бўлади.   Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz