Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» - «Қизилқум» ўйинига тушинг ва автомобиль совринини ютиб олинг!

«Пахтакор» - «Қизилқум» ўйинига тушинг ва автомобиль совринини ютиб олинг!

  01.03.2017 22:15
  0
  578
«Пахтакор» - «Қизилқум» ўйинига тушинг ва автомобиль совринини ютиб олинг!

"Пахтакор" олий лиганинг 26-мавсумини 3 март, жума куни Тошкентда "Қизилқум"га қарши баҳс билан бошлайди.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади. Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, стадионга келган мухлислар барча қулайликлардан фойдаланиши мумкин ва бу борада зарур ишлар амалга оширилади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида 2 март кунидан сотувга чиқади ва чипталарни марказий стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин бўлади. Мавсумий абонементлар эса 180 минг сўмдан сотилмоқда. Батафсил маълумот учун +998712413723 рақамига боғланишингиз мумкин.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz