Қайднома

Қидирув

Футбол айёми яқин! Ёхуд «ИнтерФУТБОЛ»нинг 18-сонида…

Футбол айёми яқин! Ёхуд «ИнтерФУТБОЛ»нинг 18-сонида…

  01.03.2017 22:49
  0
  673
Футбол айёми яқин! Ёхуд «ИнтерФУТБОЛ»нинг 18-сонида…

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг пайшанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутоала қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қаолдирмайди деган умиддамиз.

Танишинг, газетамизнинг бугунги сонидан қуйидаги мақолалар ўрин олган:

- Футбол айёми яқин!

Одатий кунларнинг бирида Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий сайтида Ўзбекистон миллий чемпионати яқинлашаётгани ҳақида хабар берилди. Ҳа, фасли навбаҳорнинг илк кунларида старт оладиган мусобақани кўпчилик интиқлик билан кутгани рост. Мана, ниҳоят, мамлакатимиз яшил майдонларида олий лига 1-тур учрашувлари ўтказиладиган сана арафасида турибмиз. Хўш, бизни янги мавсумда нималар кутмоқда?

- «Локомотив» тезлик олди, «Бунёдкор»да иккинчи мағлубият

ОЧЛнинг 2-тури хусусида.

- Термамизнинг 100 ўйини

Ёдингизда бўлса, 2008 йилнинг 10 сентябрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ЖЧ-2010 саралаши доирасида Австралия билан куч синашиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Мазкур мағлубиятдан кейин терма жамоа бош мураббийи Рауф Инилеев ўз вазифасидан озод қилиниб, унинг ўрнини Миржалол Қосимов эгаллади...

- «Навбаҳор» мавсумга шай!

«Навбаҳор» 2017 йилги мавсумга ҳар доимгидан жиддийроқ тараддуд кўрди. Таркибга кўплаб маҳоратли футболчилар қўшилишди, маҳаллий ўйинчилар Наманганга қайтишди. Эслатиб ўтамиз, жамоа дастлабки турда ўз майдонида «Обод»ни қабул қилади. Биз «Навбаҳор»нинг мавсумолди тайёргарликлари ҳамда футболчиларнинг айни пайтдаги аҳволи билан танишиш мақсадида жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳамда футболчилар билан суҳбат уюштирдик.

- Вадим ЧЕМИРТАН: «Ўйин борасида ютқазмадик, фақат хатолар қимматга тушди»

Душанба ва сешанба кунлари қитъамизнинг бир қатор стадионларида ОЧЛ гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада қатнашаётган икки жамоамиз ҳам рақибларини Тошкентда қабул қилишди. «Локомотив» чиройли ғалабага эришиб, мухлисларини хушнуд этди. «Бунёдкор» эса аксинча, кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. «Қалдирғочлар» бу сафар БААнинг «Ал-Айн» клубига имкониятни бой бериб, гуруҳда сўнгги поғонадан жой олишди. Биз учрашувдан сўнг «Бунёдкор» легионери Вадим Чемиртандан интервью олдик.

- Юбилей ва рекордлар «Уик-Энд»и

Февралнинг сўнгги шанба ва якшанба оқшоми футбол мухлисларига янги рекорд ва юбилейларни тортиқ этди...

- Барваста бақалоқ

Англия кубоги доирасидаги «Арсенал»га қарши кечган баҳсда «Саттон Юнайтед» дарвозабони захира ўриндиғида тамадди қилиб, кўпчиликни ҳайратга солганди. Soccer.ru шу баҳона бақалоқ футболчилардан иборат рўйхат тузиб, унга табиийки, Уэйн Шоуни ҳам қўшди. Эътибор берсангиз, бу ерда бразилиялик юлдузлар - Роналдо ҳамда Адриано ҳам бор. Марҳамат, ушбу ўйинчилар билан қуйидаги фотогалереяда танишиб олишингиз мумкин.

- Голеадорлар географияси

ЕЧЛ|ЕЧК тарихида 100та гол уриш ҳали ҳеч бир футболчига насиб қилмаган. Фақат икки киши ушбу натижани қайд этиш имкониятини ҳамон сақлаб туришибди. Атиги саккиз ўйинчи квалификация баҳсларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 50 ёки ундан кўпроқ гол уришган. Қуйидаги мақола турли мамлакатлардан «Кўҳна қитъа»га ташриф буюриб, Чемпионлар Лигасида ўзига хос кўрсаткич қайд этганлар ҳақида. Улар орасидан ўрин олган ҳам-юртимиз Максим Шацкихнинг натижаси европалик мутахассислар томонидан юксак баҳолангани эса кишини қувонтиради.

- Кевин Кураньи: «Энг муҳими – футбол тирик»

Кевин Кураньи Россияга қайтди. Аниқроғи, «Афсоналар кубоги» турнирида Германия терма жамоаси сардори бўлди. Албатта, унинг ташрифидан унумли фойдаланган россиялик журналистлар қисқача интервью уюштиришди.

- Бир қадам қолганда-я…

Ёхуд мундиал чемпионлигига яқин келган термалар ҳақида

Саккизта мамлакат термалари жаҳон чемпионати бош совринига эга чиқишган бўлса, яна тўрт жамоа финалгача етиб бориб, мағлубиятга учраган. Мундиал ғолиблигига бир қадам қолганда қоқилган ана шу омадсизлар Soccer.ru эътиборини тортди.

- Бўрилар тўқ, қўйлар бутун

Таажжубки, Португалиянинг 3 етакчи клуби ҳар йили мунтазам равишда таркибдаги сара юлдузларни Европа грандларига пуллайди. Янги мавсумда ҳеч нарса бўлмагандек, муваффақиятли иштирокни давом эттиради. Афтидан, улар юксак савиядаги футболчиларни тайёрлаш борасида ўта самарали тизимни йўлга қўйган кўринишади: грандлар билан амалга оширилаётган трансферлар йирик даромад манбаига айланган бўлса, еврокубок мусобақаларидаги муваффақиятли иштирок ҳисобига клубларнинг молиявий  қудрати янада мустаҳкамланмоқда. Мисол учун, «Порту» ва «Бенфика» бу мавсум ҳам ЕЧЛ «плей-офф» босқичига етиб келишди. Хуллас, иқтисодиётнинг етакчи «ғилдираклари»дан бири маромига етказиб адо этилмоқда: «Бўрилар тўқ, қўйлар ҳам бутун!»

- Карлес Пуйоль: «Мураббийлик қилиш ниятим йўқ»

«Барселона»нинг собиқ сардори Карлес Пуйоль ўтган ҳафтада Россияга келди. У Санкт-Петербургдаги ЖЧ-2018 учун қурилаётган стадионни кўздан кечириш учун ФИФА вакиллари билан ташриф буюрганди.

Шундан сўнг Питердаги «ВКонтакте» сайтининг офисига ташриф буюрди. Эътиборли томони, 20 февраль куни испаниялик футболчи мазкур ижтимоий сайт аъзосига айланганди. Хуллас, Россияга ташрифи чоғида Пуйоль сайт аъзоларининг саволларига жавоб берди.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz