Қайднома

Қидирув

Бартомеу:«Энрикени қўлдан чиқараётганимиздан афсусдамиз»

Бартомеу:«Энрикени қўлдан чиқараётганимиздан афсусдамиз»

  02.03.2017 09:53
  0
  549
Бартомеу:«Энрикени қўлдан чиқараётганимиздан афсусдамиз»

Каталониянинг «Барселона» клуби президенти Хосеп Бартомеу бош мураббий Луис Энрикенинг мавсум охирида жамоани тарк этиши ҳақидаги баёнотига ўз муносабатини билдирди.

«Жамоа Луис Энрике ишларидан кўнгли тўлди. Бу мураббий қўли остида учта фронтда кураш олиб бормоқдамиз. Энрике ёзда фаолиятини давом эттириш бўйича вариантларни кўриб чиқишини айтганди, ҳамда бир неча кун аввал бизга ўз қарорини маълум қилди. Ҳозирда баёнот учун яхши пайт, сабаби биз совринлар учун курашга бор эътиборни қаратишимиз керак. У ўйиндан кейин футболчиларга мурожаат қилди. Клубга катта муваффақиятлар олиб келган мураббийни қўлдан чиқараётганимиздан афсусдамиз. Бироқ унинг даври тугагани ҳақида гапиришга ҳали эрта. Мавсумнинг муҳим қисми олдинда», - дея Бартомеунинг сўзларини келтиради Marca нашри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz