Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон волейбол федерациясига янги раҳбар сайланди

Ўзбекистон волейбол федерациясига янги раҳбар сайланди

  02.03.2017 16:17
  0
  799
 Ўзбекистон волейбол федерациясига янги раҳбар сайланди

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда 2013-2016 йиллар давомида олиб борилган ишлар бўйича федерация раҳбариятининг ҳисоботи тингланди, дея хабар берди МОҚ ахборот хизмати хабар берди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда волейбол спорт турини ривожлантириш, оммавийлигини ошириш, захира спортчиларни тайёрлаб бориш, ёш иқтидорли спортчиларни саралаш, туман-шаҳар ва вилоят мусобақаларини ўтказишга эътибор камайганлиги яққол кўзга ташланиб қолди. Энг аввало, федерациянинг аввалги раҳбарияти томонидан Ўзбекистонда волейбол спорт турини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилмади, федерациянинг 10 та ҳудудий бўлимида фаолият талаб даражасида йўлга қўйилмади, спорт мусобақалари тизимли равишда, яъни туман, вилоят босқичлари деярли ўтказилмади ва энг муҳими оммавийликка эътибор қаратилмаганлиги сабабли селекция ва саралаш ишлари яхши ташкил этилмади. 

Шу боисдан конференцияда ташкилий масала кўриб чиқилди ва Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Эргаш Шоисматов, унинг биринчи ўринборсари лавозимига “Дори-дармон” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Абдуғани Комилов бир овоздан сайланишди. 

Шунингдек, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари этиб Шерзод Хушвақтов, федерация Бош котиби этиб эса Санжар Абдуллаев сайланишди. 

Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ва Миллий олимпия қўмитаси раиси Алишер Султанов иштирок этди.

Шунинг билан Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси ўз ишини якунлади.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz