Қайднома

Қидирув

Иско: «Реал»да узоқ йиллар ўйнашни истайман

Иско: «Реал»да узоқ йиллар ўйнашни истайман

  02.03.2017 16:53
  0
  647
Иско: «Реал»да узоқ йиллар ўйнашни истайман

«Реал» ярим ҳимоячиси Иско кеча «Лас-Пальмас»га қарши учрашув (3:3)дан сўнг «қироллик» клубида яна узоқ йиллар қолиш истаги борлигини айтиб ўтди.

«Ҳеч қандай муаммо йўқ. «Реал»да бахтлиман ва узоқ йиллар Мадридда қолишни истайман. Фақат ўйин амалиётига кам эга бўлаётганлигимдан хавотирда эдим, энди ҳаммаси ўз жойига қайтмоқда.

Футболчи фаолияти узоқ давом этмайди, айнан шу учун кўпроқ майдонга тушишни истайман. Агар менга шундай ишонишда давом этишса албатта «Реал»да қоламан», - дейди Иско Bernabeu Digital нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Иско «Реал» раҳбариятига ёзда уни бошқа жамоага қўйиб юборишларини сўраганди. Лекин, бош мураббий Зидан ярим ҳимоячини «Реал»нинг сўнгги ўтказган икки ўйинида майдонга туширди. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz