Қайднома

Қидирув

Пике яна ҳакамлардан нолиди

Пике яна ҳакамлардан нолиди

  02.03.2017 21:33
  0
  778
Пике яна ҳакамлардан нолиди

«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике каталонияликларга адолатсиз ва «Реал»га ён босаётган ҳакамлардан яна бир марта нолиди.

Пике «Барселона»нинг «Малага» билан учрашувини (0:0) эслади. Унда ҳакам Херарднинг тоза голини ҳисобга олмаганди. «Малага»нинг «Реал» билан учрашувида эса Серхио Рамоснинг шубҳали голи ҳисобга олинганди. Худди шунга ўхшаш воқеа жамоаларниг «Вильярреал»га қарши учрашувларида ҳам бўлиб ўтди. «Барселона»га «сувости кемаси» билан ўйинда (1:1) пенальти берилмади. «Реал» эса бу жамоани пенальтидан урилган гол ҳисобига мағлуб этди (3:2). Мадрид газеталарининг фикрича, бу ерда пенальти бўлмаган.

«Бир хил жамоаларга қарши ўйинлар. 8 очко. Агар шубҳалар бўлса, бу Мадрид газеталаридан қисқартмалар»,-деб ёзган Пике «Твиттер»даги саҳифасида AS ва Marca газеталарига ишора бериб.

Бунга жавобан «Реал» сардори Серхио Рамос қуйидагиларни айтиб ўтди: «Агар бу гапларни Месси айтганида ажабланган бўлардим. Аммо бу Пике. Биз ундан нима кутишни биламиз. Ҳозир бирон нарсани муҳокама қиладиган пайт эмас, энди ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. «Реал»нинг очколари 3тага кўпайди ва биз етакчилик қилишда давом этяпмиз».


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz