Қайднома

Қидирув

Темурхўжа Абдухолиқов дубли «Ал-Сайлия»га ғалаба олиб келди (видео)

Темурхўжа Абдухолиқов дубли «Ал-Сайлия»га ғалаба олиб келди (видео)

  03.03.2017 10:59
  0
  1005
Темурхўжа Абдухолиқов дубли «Ал-Сайлия»га ғалаба олиб келди (видео)

Қатар Юлдузлар Лигаси 23-турида ўзбекистонлик футболчилар Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов тўп сураётган “Ал-Сайлия” сафарда “Ал-Гарафа” меҳмони бўлди.

Мазкур ўйинда “Ал-Сайлия” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Темурхўжа Абдухолиқов дубль қайд этди. Голлардан бирини ҳужумчимиз сўнгги дақиқада киритди.

Ушбу ўйинда Санжар Шоаҳмедов захирадан майдонга тушди. “Локомотив”нинг собиқ футболчиси майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турда Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал-Жаиш” иродали тарзда “Ал-Муайдар”ни 2:1 ҳисобида мағлуб қилганди.

Қатар Юлдузлар Лигаси, 23-тур

“Ал-Гарафа” – “Ал-Сайлия” 2:3

Голлар: Г.Кваси (33), Ҳассан (90+1) – Т.Абдухолиқов (28, 90+5), В.Рибейро (39)

Қуйида Темурхўжа Абдуҳолиқов дубли ҳамда бошқа голларни томоша қилинг:


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz