Қайднома

Қидирув

Борис Петухов 40 ёшигача футбол ўйнаганди

Борис Петухов 40 ёшигача футбол ўйнаганди

  03.03.2017 17:20
  0
  585
Борис Петухов 40 ёшигача футбол ўйнаганди

Ўзбек футболи фахрийси Борис Петухов ўтган ҳафта ҳаёт билан видолашди. Ҳар қандай футболчига ҳам 40 ёшигача майдонда ҳаракатланиш насиб этавермайди. Петухов самарали ва узоқ фаолия­тини қуйи лигаларда бошлаган.

1966 йили эса Фарғонанинг «Нефтяник» жамоаси таркибига қўшилади. Шундан сўнг бир йил қишлоқ жамоаси ҳисобланган «Свердловец»да тўп суради. Уни юртимизнинг бош жамоаси саналган «Пахтакор»га айнан «Свердловец»­дан таклиф этишган.

Эътиборлиси, тошкентликлар сафида 4 мавсум ўйнаган Петухов жами 114 марта майдонга тушади. У «Пахтакор»да Евгений Елисеев, Михаил Якушин, Александр Келлер каби мутахассислар қўл остида шуғулланган.

Борис Петухов футболчилик фаолияти охири, яъни 1972-1978 йиллар оралиғида Термизнинг «Автомобилист» клубида тўп сурган.

ЎФФ, Фахрийлар кенгаши ва «ИнтерФутбол» газетаси таҳририяти номидан Борис Петуховнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Владимир САФАРОВ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz