Қайднома

Қидирув

Олий Лига: «Динамо» сафарда «Металлург»ни мағлубиятга учратди

Олий Лига: «Динамо» сафарда «Металлург»ни мағлубиятга учратди

  03.03.2017 17:28
  0
  637
Олий Лига: «Динамо» сафарда «Металлург»ни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон миллий чемпионати – Олий лиганинг илк туридан ўрин олган "Металлург" - "Динамо" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, самарқандликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлабки бўлимда ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди, лекин танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасига келиб меҳмонлар Каримқуловнинг автоголи эвазига ҳисобда олдинга ўтиб олдилар. Таймнинг сўнгги дақиқаларида Абдумалик Абдуллаев Султоновни иккинчи бор ранжитишга муваффақ бўлди.

Финал ҳуштагига қадар таблодаги 0:2 натижаси бошқа ўзгармади ва шу тариқа, “Динамо“ мавсумни ғалаба билан бошлади.

Олий лига, 1-тур

"Металлург" - "Динамо" 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 - 55 автогол Каримқулов, 0:2 - 89 Абдуллаев.

"Металлург": Султонов, Ҳошимов, Каримов, Нўъмонов, Каримқулов, Абдуллаев, Сулаймонов, Турсунов, Исоқжонов, Абдумўминов, Исмоилов.

"Динамо": Наумов, Локаев, Исроилов, Бозоров, Азимов, Сулаймонов, Қаҳрамонов, Холматов, Низанов, Мамажонов, Исроилов.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz