Қайднома

Қидирув

Месут Озилнинг ўзи Арсен Венгерга қўнғироқ қилган экан

Месут Озилнинг ўзи Арсен Венгерга қўнғироқ қилган экан

  03.03.2017 18:16
  0
  364
Месут Озилнинг ўзи Арсен Венгерга қўнғироқ қилган экан

"Арсенал" жамоаси футболчиси Месут Ўзил узоқ йиллик сирини ошкор қилди. Бу сир унинг "Реал"дан "Арсенал"га ўтиши борасида бўлиб, Месутнинг бундан бошқа чораси қолмаганди.

Ўша пайтда у захира ўриндиғида қолиб кетгач, Ўзил нима қиларини билмаган. Ҳатто бироз қўрққан ҳам. Яхшиси, буни ўзидан эшитамиз.

— Захира ўриндиғига олинганимни эшитиб, қўрқиб кетдим. Кейин келажагим учун ўзим ҳаракат қилишим кераклигини тушундим, — дейди Ўзил. — Аввалига қийин бўлишини билсам ҳам, Арсен Венгерга қўнғироқ қилдим. "Жаноб Венгер, бошқа жамоа қидираётганимни биринчи навбатда сизга айтишга қарор қилдим", дедим.

Аслида "Реал"дан "Арсенал"га ўтишим мен учун энг оғир қарор эди. "Реал" билан ЕЧЛда ғолиб чиқиб, дунёнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлишни жуда истардим. Аммо захирада ҳам қололмасдим. Венгер эса мени тушунди ва жон деб клубга олишини айтди.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.