Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: «Мавсум очилиши учун ажойиб ўйин ўтказдик»

Андрей Микляев: «Мавсум очилиши учун ажойиб ўйин ўтказдик»

  04.03.2017 08:45
  0
  617
Андрей Микляев: «Мавсум очилиши учун ажойиб ўйин ўтказдик»

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнгмеҳмонлар устози матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мавсумнинг очилиши учун ажойиб ўйин. Майдон ҳолати ҳам, об-ҳаво ҳам яхши. Бу ерга 3 очко олиш учун келгандик. Биз ташаббусга эга бўлдик. Иккинчи бўлим бошида гол уриб олгач негадир бўшашиб кетдик.

Ўйин охирида ҳимояланишга мажбур бўлдик. Бир-икки вазиятда дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Натижадан қониқдим, мавсумни 3 очко билан бошладик.

ОЧЛ бу ОЧЛ, олий лига эса олий лига. "Машъал" яхши жамоа эканлигини биламиз. Ўтган йил кубок баҳсида бу клубга ютқазиб қўйгандик. Биз ҳар бир ўйинга ғалаба қозониш учун тушамиз.

"Машъал" ҳимояда жуда тартибли ҳаракат қилишди. Гол ўтказиб юборгач ҳужумда ҳам агрессив ҳаракат қилишди", - дейди Андрей Микляев.


Манба: www.fcmashal.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz