Қайднома

Қидирув

Превью: «Қўқон-1912»–«Насаф»

Превью: «Қўқон-1912»–«Насаф»

  04.03.2017 09:02
  0
  647
Превью: «Қўқон-1912»–«Насаф»

Бугун жамоамиз футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионатидаги илк учрашувини ўтказади.

“Аждарлар”нинг чемпионатдаги дастлабки учрашуви, ўзбек футболи ташкил бўлган куҳна ва навқирон Қўқон шаҳри жамоаси билан бўлади.

“Насаф” бу йил Ўзбекистон чемпионатидаги 21-иштирокини бошлайди. Жамоамизнинг бугунги учрашуви олий лигадаги 589-ўйини сифатида тарих саҳифасидан жой олади. Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фаолияти давомида ўз шогирдларини, чемпионатда 122-марта майдонга бошлаб тушади.

Бугунги учрашувни ФИФА рефериси, қитъамизнинг тўрт карра энг яхши ҳаками – Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда А.Расулов ва Ж.Саидовлар ёрдам беришади. Учрашувнинг захира ҳаками этиб А. Эргашев тайинланган. Ҳакамлар ишини бугун А.Абдуллаев назорат қилади.

Мазкур учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Юртимиз футбол ишқибозлари ўзимизни футболни соғиниб ҳам қолишди. Қолаверса, Қўқонда футболни жуда севишади.

Футбол ишқибозлари “Насаф” иштирокидаги ўйинларни доимо катта қизиқиш билан кузатиб келишади. “Аждарлар” мавсум олдидан ўз таркибида шов-шувли трансферларни амалга оширмаган бўлсада. Жамоа катта салоҳиятга ва кучга эгадир. Футболчиларимиз ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсатиш маҳоратига эгадирлар.

Хуллас, бугун чиройли ва жанговор ўйин бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ўйлаймизки, майдонга тушадиган футболчилар, бу учрашувни орзиқиб кутган футбол ишқибозларига чиройли футбол томошасини тақдим қилишади.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz