Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо: «Олтин тўп»ни бу йил Ибраҳимович олади

Жозе Моуриньо: «Олтин тўп»ни бу йил Ибраҳимович олади

  04.03.2017 09:33
  0
  870
Жозе Моуриньо: «Олтин тўп»ни бу йил Ибраҳимович олади

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо манкунианликлар ҳужумчиси Златан Ибраҳимович "Олтин тўп"ни олишига ишонишини билдирди. 

"У амалга оширган ишлар бемисл эканига ишонаман. "Уэмбли"да киритган ҳар икки голи ҳам жамоа учун муҳим аҳамият касб этади. Менимча у буткул мукаммал футболчи.

Мен Криштиану Роналду ва Лионел Мессини яхши биламан. Аммо Ибраҳимович шу вақтга қадар "Олтин тўп" олмаганига ишонгим келмайди.

Шундай экан, нима учун бу йил "Олтин тўп"ни айнан у олмаслиги лозим? Агар у Европа лигаси финалига қадар етиб борса ва кўп совринлар ютиб олсачи? Наҳотки мана шу 35 ёшли инсон "Олтин тўп"га муносиб кўрилмаса", - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович жорий мавсум "МЮ" сафида 26 та гол уришга улгурди.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz