Қайднома

Қидирув

Англия чемпионати: Бугун — «Ливерпуль» - «Арсенал» ўйини бўлади

Англия чемпионати: Бугун — «Ливерпуль» - «Арсенал» ўйини бўлади

  04.03.2017 09:34
  0
  1531
Англия чемпионати: Бугун — «Ливерпуль» - «Арсенал» ўйини бўлади

Бугун Англия Премьер-лигасининг 27-тур учрашувларига старт берилади. Ҳар доимгидек, футбол ишқибозлари бир қатор қизиқарли ва шиддатли бўлган ўйинларга гувоҳ бўлишади. 

Жумладан, турни "Манчестер Юнайтед" - "Борнмут" ўйини очиб беради. Бу сафар Моуринью шогирдлари нисбатан осонроқ рақибга дуч келашади.

"Олд-Траффорд"даги ўйиндан кейин бир йўл бешта ўйин бошланади. Улар орасида "Лестер" - "Халл Сити" баҳси ҳам бор. 

Лондонда "Тоттенхэм" жамоаси етакчилик учун курашаётган "Эвертон"ни кутиб олади. "Челси" бўлса, сафарда "Вест Хэм" меҳмони бўлади. 

Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити" клуби "Сандерленд" ҳузурида тўп суради. Бу ўйинда "шаҳарликлар"ни ўига хос рақиб кутмоқда. 

Бу турда марказий ўйин бор. Унда "Ливерпуль" футболчилари ўз суюклилари қаршисида "Арсенал"га мезбонлик қилишади. Мана шу баҳсни кўпчилик кузатиши турган гап. Жадвалда ҳам ўзгаришлар амалга ошади. 

Ушбу тур анонси билан танишинг:

27-тур
04.03.2017
17.30   Манчестер Юнайтед - Борнмут
20.00   Вест Бромвич - Кристал Пэлас
20.00   Уотфорд - Саутгемптон
20.00   Суонси - Бёрнли
20.00   Сток Сити - Мидлсбро
20.00   Лестер - Халл Сити
22.30   Ливерпуль - Арсенал
05.03.2017
18.30   Тоттенхэм - Эвертон
21.00   Сандерленд - Манчестер Сити
07.03.2017
01.00   Вест Хэм - Челси


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz