Қайднома

Қидирув

Вячеслав Тигай: «Камчиликлар кўринди»

Вячеслав Тигай: «Камчиликлар кўринди»

  04.03.2017 10:22
  0
  590

Ёшлар Биринчилигининг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Обод" учрашувида ўринбосарларимиз иродали ғалабани қўлга киритди. Беллашувдан кейин биз ёшларимиз устози Вячеслав Тигайнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мавсумнинг биринчи ўйини бўлгани боис, жамоадаги камчиликлар яққол кўринди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турганида пала-партишлик кузатилди, аммо бундан мезбонлар фойдалана олишмади. Аслида буни тўғри тушуниш керак. Чемпионатнинг биринчи ўйини, сафарда, ҳаяжон бўлиши табиий. Майдон эгалари ҳам ғалаба учун ўйнайди ва ўз-ўзидан босим бўлади. Мени хурсанд қилгани шу бўлдики, шогирдларим бугун ғалаба учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда қанот ҳимоячимизнинг хатосидан кейин ўз дарвозамиздан тўп олиб чиққан бўлсакда, йигитлар қўлларини туширгани йўқ. Қолаверса, танаффусда амалга оширган ўзгаришларимиз ҳам ўз самарасини берди, деб бемалол айта оламан. Майдонга тушган футболчилар ўйинимизни ўзгартиришди, кучайтириш, десам муболаға бўлмайди. Натижада аввалига ҳисобни тенглаштирдик. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса, жуда муҳим голни урдик. Ҳимоячимиз керакли вақтда жарима майдони ичида пайдо бўлди ва ғалаба тўпини киритди.

Манба: fcobod.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz