Қайднома

Қидирув

Бугун пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига старт берилади

Бугун пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига старт берилади

  04.03.2017 11:07
  0
  695
Бугун пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига старт берилади

Малайзиянинг Теренггану шаҳрида бугун, 4 март куни пляж футболи бўйича Осиё чемпионати ўйинларига старт берилади.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон терма жамоаси турнирнинг амалдаги чемпиони – Уммон термаси ҳамда Ливан ва Таиланд терма жамоалари билан биргаликда “B” гуруҳидан жой олган. “А” гуруҳида Эрон, Баҳрайн, Хитой, Малайзия ва Афғонистон ўзаро баҳс олиб борса, “C” гуруҳида Япония, БАА, Ироқ ва Қатар термалари бир-бири билан куч синашади.

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокини 6 март, душанба куни Ливанга қарши ўйин билан бошлайди. Қуйида мамлакат термасининг Осиё чемпионатидаги ўйинлари жадвали келтирилган.

6 март, душанба
Ливан – Ўзбекистон

7 март, сешанба
Ўзбекистон – Уммон

8 март, чоршанба
Ўзбекистон – Таиланд

Қитъа биринчилиги 11 мартга қадар давом этади. Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳ ғолиби ҳамда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши битта жамоа ярим финалга чиқади.

Мусобақа якунида 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар пляж футболи бўйича Багам оролларида шу йилнинг 27 апрель – 7 май кунлари ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўл олади.

Маълумот учун, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни вақтда 57-ўринни эгаллаб турибди. Осиё мамлакатлари ўртасида мамлакат термаси 10-поғонада бормоқда.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz