Бухоролик минглаб мухлислар орзиқиб кутган дамлар етиб келди. Яна саноқли соатлардан сўнг "Бухоро" 2017 йилги илк расмий учрашувини ўтказади.
Олий лига доирасида 1-турни минглаб мухлислари қаршисида ўтказадиган "Бухоро" жамоаси ўз олдига ОЧЛга чиқиш вазифасини қўйган "Олмалиқ" жамоасига қарши ўтказади.
Ушбу жамоалар олий лига мусобақаларида ўзаро жами 16 бор тўқнаш келишган. Кичик устунлик бугунги меҳмонлар томонида. Ўтказилган учрашувларнинг 6 тасида "Бухоро" ғалаба қозонган бўлса, 8тасида "Олмалиқ" зафар қучган. Тўплар нисбати 17-29 меҳмонлар фойдасига. "Бухоро" ва "Олмалиқ" атиги 2 бор муроса кўчасини танлашган.
"Бухоро"нинг "Олмалиқ" устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 3:1 ва 2:0 бўлиб турибди. "Олмалиқ"да ушбу кўрсатгич 6:1 ва 5:0 бўлиб турибди. Ўзаро учрашувларда "Бухоро" 20 очкони, "Олмалиқ" эса 29 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.
Ўтган мавсумда "Бухоро" ҳар иккала учрашувда ҳам "Олмалиқ"ни мағлуб этган. Бухорода 2:0, Олмалиқда эса 1:0 ҳисобида бухороликлар ғалаба қозонишган.
Манба: www.pfcbuxoro.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20