Қайднома

Қидирув

Аргентина ФИФАдан ажралиши мумкин

Аргентина ФИФАдан ажралиши мумкин

  04.03.2017 16:05
  0
  630

Аргентина терма жамоаси ФИФА талабларига зид равишда иш қилаётгани боис, халқаро мусобақалардан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com интернет-нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, Аргентина футбол федерацияси ташкилот президентлигига номзоднинг ваколат даражасини КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка футбол иттифоқи) эмас, расмий Буэнос-Айрес ҳуқуқшунослари белгилаши кўрсатилган янги низом ишлаб чиққан.

Бу ФИФА, жумладан Қитъа футболи Иттифоқи қоидаларига ҳам зид саналади. Яъни футбол федерациялари раҳбарларининг ваколат доираси ҳукумат ёки мамлакат маъмурияти томонидан белгиланиши мумкин эмас. Шу сабаб икки ташкилот ҳам АФАга эски форматга қайтишини сўраб хат ёзган. Агар АФА зудлик билан буни бажармаса ФИФА Аргентинани ташкилот аъзолигидан чиқариб ташлаш шарти билан огоҳлантирган.

Агар шундай бўлган тақдирда, Аргентина терма жамоаси ФИФА байроғи остида ўтказиладиган барча турнирларда, жумладан жаҳон чемпионати мусобақасидан ҳам четлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 КОНМЕБОЛ минтақаси саралаш гуруҳда 5-ўринни эгаллаб турибди. ЖЧга минтақадан 4та терма жамоа тўғри-тўғри йўлланма олади. Бешинчи жамоа бошқа минтақа вакили билан ўтиш учрашувида қатнашиши лозим бўлади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz