Қайднома

Қидирув

Икарди:«Месси билан бирга тўп суриш - орзуим»

Икарди:«Месси билан бирга тўп суриш - орзуим»

  04.03.2017 18:51
  0
  529

"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди 2008 йилдан 2011 йилга қадар "Барселона" сафида бўлганини ёдга олди.

"Аввалига футбол мен учун хобби даражасида эди. Аммо кейин "Барселона"га ўтдим ва иш бошланиб кетди. Жамоа ҳақида жуда илиқ таассуротлар қолган. У ерда кўп дўстларим бор. Бу эса А серияда яхши ўйнаб кетишимга сабаб бўлди. "Барселона"дан кетишимга агентларим сабабчи бўлишди. Улар "Барселона"нинг ўйин услуби менга тўғри келмаслигини айтишди. Италия футболида эса ҳаммаси бошқача. Энди менинг келажагим "Интер" билан боғлиқ. Бу ерда умрбод қолишни истайман. Месси билан бирга тўп суришни истайманми? Ҳа, бу менинг орзуим. У дунёнинг энг кучли футболчиси ва у билан бир жамоада ўйнаш мен учун шараф бўлар эди. Роналду эса мен учун худди ўзга сайёраликдек гап. Ахир мен аргентиналикман ва Мессини энг яхши футболчи деб биламан", - дейди Икарди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz