Ниҳоят узоқ кутилган кунлар етиб келди. Бугун Қўқонда янги футбол мавсумининг очилиши бўлиб ўтди. Анъанага мувофиқ Қўқон шаҳар ҳокими Акрамжон Анорқулович Абдуллаев янги футбол мавсумини кириш сўзи билан очиб берди.
Шундан кейин ҳар икки жамоа сардорлари – Носир Отақўзиев ва Шерзод Аъзамовлар Республикамиз мадҳияси остида чемпионат байроғини кўтаришди.
Учрашув вакилларимиз учун ёқимсиз бошланди. 6-дақиқа ўтиб бораётган вақтда қанотдан оширилган тўпни Баҳром Абдураҳимов дарвозамизга боши билан аниқ йўллаб ҳисобни очди.
12-дақиқада Жалил Кимсановнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.
21-дақиқа вакилларимизда имконият вужудга келди. Жамшид Ҳасанов тўпни жамоадошига етказа олмади. Натижада хавф бартараф этилди.
Бугунги баҳсда россиялик легионер Игорь Голбан собиқ жамоаси “Қўқон-1912″га қарши майдонга тушди.
31-дақиқа Мурод Холмуҳаммедовнинг аутдан жарима майдончаси ичига оширган тўпи хавфли вазиятни вужудга келтирди.
“Насаф” футболчилари асосан қарши ҳужумга таяниб тўп суришди. Уларнинг ҳар бир қарши ҳужуми хавфли кўриниш олди. Бирични бўлим шу ҳисобда якунига етди.
Иккинчи бўлимни футболчиалримиз фаол тарзда бошлашди. Бош мураббийНўъмон Ҳасанов ҳужумкорликни ошириш мақсадида 50-дақиқада Филип Райевацни майдонга туширди.
72-дақиқа Филип Райевацнинг тезкорли эвазига “Насаф” дарвозаси олдида хавфли кўриниш олди.
76-дақиқада меҳмонлар қарши ҳужумларининг бирида дарвозамизни ишғол этишди. Бу сафарги голга Драган Черан муаллифлик қилди.
86-дақиқада Баҳодир Пардаевнинг жаримадан тепган тўпи бироз ноаниқ бўлди.
88-дақиқада Филип Райевацнинг зарбасини Қувватов қийинчилик билан қайтариб қолди.
Учрашув якунланиши арафасида Баҳодир Акрамовнинг ажойиб зарбаси голга айланди.
Баҳодир Акрамровнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Бугун жамоамиз номдор рақибга муносиб қаршилик кўрсатди.
Олий лига. 1-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Насаф” (Қарши) – 1:2 (0:1)
Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Аҳмад Эргашев.
Голлар: Баҳодир Акрамов-89. – Баҳром Абдураҳимов-6, Драган Черан-76.
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-82), 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (11. Андрей Сидоров-64), 18. Баҳодир Пардаев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 85. Руслан Мелезиддинов, 97. Ойбек Рустамов (99. Филип Райевац-50).
“Насаф”: 35. Санжар Қувватов, 2. Акмал Шораҳмедов, 22. Игорь Голбан, 23. Шерзод Аъзамов, 6. Азизжон Ғаниев (10. Дилшод Раҳматуллаев-85), 34. Фарруҳ Сайфиев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 7. Одилжон Ҳамробеков, 9. Дилшод Хушбаков (20. Ислом Кенжабоев-90), 15. Шахбоз Эркинов (38. Дониёр Нарзуллаев-79), 69. Драган Черан.
Назоратчи: Алишер Абдуллаев.
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.
Манба: www.kokand1912.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20