Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов: Қандай ҳисобда ютишнинг фарқи йўқ, шунчаки ғалаба қозонсак бўлди эди

Илҳом Мўминжонов: Қандай ҳисобда ютишнинг фарқи йўқ, шунчаки ғалаба қозонсак бўлди эди

  04.03.2017 20:16
  0
  612

"Навбаҳор" - "Обод" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов иштирок этди.

"Бугунги ўйин оғир кечишини билардик. Мавсумнинг биринчи учрашуви бўлгани учун, 12 минг томошабин олдида йигитларда ҳаяжон бўлди.

Бугунги ўйин учун барча футболчиларга раҳмат айтаман ва шунингдек улар бизнинг клубда ўйнаётганларидан фаҳрланаман. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилиб ғалабага хисса қўшишди. Лекин, баҳс сўнггида бўшашиш оқибатида гол ўтказдик. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда бу ҳолат такрорланмайди.

"Обод"нинг охирги 5 та ўйинини ўрганиб чиқдик. Тошкентликлар яхши шаклланишибди, лекин бугун майдонда «Навбаҳор» кучлироқ ўйин кўрсатди.

Қандай ҳисобда ютишимизнинг фарқи йўқ эди, шунчаки ғалаба қозонсак бўлди. Мана, бунга эришдик, меҳмонлар сафида Шоҳруз Норхонов фаол ўйнаган бўлса, биздан Алишер Саматов бошқалардан ажралиб турди. Унга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Жамоамизга яна янги дарвозабонлар мураббийи Илҳом Абдуқодиров жалб этилди. Абдуқодиров энди клубда дарвозабонлар мураббийи бўлиб иш юритади. Бугун стадионга йиғилган ҳалқ олдида юзимиз ёруғ бўлди. Бундан кейин ҳам шундай ғалабалар қозонамиз деган умиддаман", - дейди Илҳом Мўминжонов. 


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz