Қайднома

Қидирув

Наманган ва Бухорода қарийб 13 минг нафардан томошабин...

Наманган ва Бухорода қарийб 13 минг нафардан томошабин...

  04.03.2017 20:54
  0
  1241
Наманган ва Бухорода қарийб 13 минг нафардан томошабин...

Олий лиганнг бугун ўтказилган ўйинларида футбол мухлисари ҳақиқий байрам шукуҳини сезишди. Айниқса, Наманган ва Бухоро шаҳарларида 12 мингдан зиёд тамошабинлар чипта сотиб олиб стадионларга ташриф буюришгани мақтовларга созовор. Зеро, чиптасиз кирганлар (фахрийлар ва ёш болалар)ни ҳам инобатга олсак бу шаҳарлардаги ўйингоҳлар деярли тўлиб тошди. Қани эди юртимиздаги барча стадионларда ўн минглаб футбол мухлислари ўйингоҳларни тўлдириб ўтиришса ҳам молиявий ва ҳам маънавий томондан ўзларини севимли жамоаларини қўллаб қувватлаган бўлардилар...

Бевосита ўйинлар хусусида тўхталадиган бўлсак, биргина Ғузордаги натижа бироз кутилмаган ҳол сифтида эътироф этилиши мумкин. Чунки, А.Фёдoров ва М.Исмоилов тандеми фарғоналикларни мавсумга муносиб тайёрлаган ва селекция ишлари кенг қамровли олиб борган эди. Ғузорликлар эса "Навбаҳор", "Обод", "Қўқон-1912", "Динамо" ва "Сўғдиёна" каби чемпионатга камтарона Тошкентда ва ўз қароргоҳларида мавсум олди тайёргарлик ишлари олиб боришганди...Яна ким билади дейсиз, энди 1-тур ўтказилган бўлса...

 

1- тур. 4 март (шанба)

«Шўртан» (Ғузор) – «Нефтчи» (Фарғона) – 1:0.  4557 тамошабин.

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент) – 9,0, Мамур Саидкасымов (Тошкент) – 9,0, Равиль Шаяхметов (Тошкент) – 9,0, Игорь Гармашов (Тошкент) - 9

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Гол: Э. Бойматов (60).

Огоҳлантиришлар: Э. Бойматов (40) – У. Қодиров (90+3).

Четлатиш: Э. Бойматов (иккинчи сариқ, 62).

Энг яхши футболчилар: С. Собирхўжаев – М. Музаффаров.

 

«Навбахор» (Наманган) – «Обод» (Тошкент) – 2:1. 12311 тамошабин.

Ҳакамлар: Хасан Рузиев (Тошкент)  - 8,2, Олим Абдувасилов (Тошкент) – 8,2, Санжар Шоюсупов (Тошкент) – 8,2, Акмал Рахимов (Андижон) - 8

Назоратчи: Арслан Ҳотамов (Тошкент).

ПФЛ вакили: Роман Черников.

Голлар: М. Ғофуров (15), Ғ. Комилов (50) – Н. Ҳаипов (90+1).

Огоҳлантиришлар: М. Ғофуров (63), Д. Станоевич (80) – Ш. Абдуллаев (15), А. Ғофуров (80).

Энг яхши футболчилар: Н. Йованович – Ш. Норхонов.

 

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Насаф» (Қарши) – 1:2. 8135 тамошабин.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент) – 10, 0, Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент) – 10, 0, Джахогир Саидов (Тошкент) – 10, 0, Ахмад Эргашев (Тошкент) - 9

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Алексей Фролов.

Голлар: Б. Акрамов (89) – Б. Абдурахимов (6), Д. Черан (76).

Огоҳлантиришлар: Р. Мельзетдинов (51), Б. Акрамов (55) – Д. Черан (2), А. Ганиев (55).

Энг яхши футболчилар: Б. Акрамов – А. Ганиев.

 

«Бухоро» (Бухара) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 1:0. 12200 тамошабин.

Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент) – 9,0, Руслан Серазетдинов (Тошкент) – 8,3, Набижон Рузимов (Тошкент) – 8,3, Фирдавс Нарсафаров (Карши) - 9

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).

ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.

Гол: И. Нагаев (22).

Огоҳлантиришлар: В. Баенко (22), Б. Ваҳобов (90+2) – И. Йелич (57), Ш. Муллажонов (81).

Энг яхши футболчилар: И. Нагаев – Ш. Муллажонов.

 

«Бунедкор» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 1:0. 509 тамошабин.

Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент) – 8,4, Андрей Снетков (Тошкент вил.) – 8,3, Андрей Цапенко (Тошкент вил.) – 8,3, Рустам Лутфулин (Тошкент) - 9

Назоратчи: Шамиль Жумаев (Қарши).

Гол: Д. Ҳамдамов (79).

Огоҳлантиришлар: Д. Аҳмадалиев (22), А. Комилов (77) – С. Мамадалиев (37).

Энг яхши футболчилар: Д. Ҳамдамов – С. Қулматов.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz