Қайднома

Қидирув

Массимилиано Аллегри «Арсенал»ни бошқаришга розилигини билдирди

Массимилиано Аллегри «Арсенал»ни бошқаришга розилигини билдирди

  05.03.2017 12:13
  0
  598
Массимилиано Аллегри «Арсенал»ни бошқаришга розилигини билдирди

“Арсенал” клуби раҳбарияти “Ювентус“ жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан оғзаки келишувга эришди.

Бу ҳақида Daily Express нашри хабар тарқатди.

Манбада айтилишича, италиялик мутахассис “Арсенал” билан ўтган йилининг охиридан буён музокаралар ўтказиб келмоқда ва Арсен Венгер кетса, айнан у бошқарувни ўз қўлига олади.

49 ёшли Аллегри энди Венгернинг қарорини кутмоқда. Унга келаётган ёзда якунига етадиган шартномани икки йилга узайтириш таклиф қилинган.

“Арсенал” раҳбарияти шунингдек 67 ёшли франциялик мураббийнинг жавобини кутмоқда ва Венгер шу ой охирига ўз келажаги бўйича режаларини эълон қилишини кутмоқда.

Таъкидланишича, Аллегри “Арсенал”да кўришни истаётган футболчиларнинг рўйхатини ҳам тузиб қўйган.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz