Қайднома

Қидирув

Александр Лобанов: Натижа ўйинга яраша бўлди деб ҳисоблайман

Александр Лобанов: Натижа ўйинга яраша бўлди деб ҳисоблайман

  05.03.2017 13:02
  0
  697
Александр Лобанов: Натижа ўйинга яраша бўлди деб ҳисоблайман

"Қизилқум" билан ўйиндан кейин жамоа сардори Александр Лобанов учрашув хусусида фикр билдирди.  

- Чемпионатнинг очилишини жуда кутдик, чунки расмий ўйин ва мухлисларсиз зерикиб қолгандик. Биринчи баҳс олдидан ҳаяжон бўлди, албатта.

Очилиш беллашуви ва жиддий рақиб турарди, аммо ўйин бошланиши билан барчаси ўтиб кетди. Ташаббусни қўлга олдик ва тезда гол урдик.

Учрашув боришини назорат қилдик. Яна тўп киритишимиз мумкин эди, бироқ ўзимизнинг хато туфайли тўп ўтказиб юбордик. Танаффусдан майдонга фақат ғалаба ҳақидаги хаёл билан қайтдик.

Ишончли ўйнадик ва рақибга имконият қолдирмадик. Натижани ўйинга яраша бўлди деб ҳисоблайман. Мухлислар бизни олға чорлагани учун зафар қучишимиз шарт эди.

Ҳар бир баҳсда ғалаба мақсадида майдонга тушамиз. Бу йил ўтган мавсумдаги натижа тасодиф эканлигини исботлашга интиламиз. Олдимизга ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш вазифаси қўйилган, - деб таъкидлади Лобанов.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz