Қайднома

Қидирув

Боксчиларимизда бу сафар ишончли ғалаба, аммо

Боксчиларимизда бу сафар ишончли ғалаба, аммо

  05.03.2017 14:18
  0
  778
Боксчиларимизда бу сафар ишончли ғалаба, аммо

Жаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 3-турида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси 4 март куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Россиянинг Patriot Boxing Team боксчиларига қарши баҳс олиб борди.

Бокс кечасида ўтказилган барча вазндаги 5 учрашувда ўзбекистонлик боксчилар Абдулҳай Шораҳматов (-56 кг), Элнур Абдураимов (-64 кг), Исроил Мадримов (-75 кг), Зуҳриддин Маҳкамов (+91 кг) ва Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг) россиялик рақибларини мағлубиятга учратди.

4 март куни, шунингдек, «С» гуруҳидаги иккинчи жуфтлик – Қозоғистоннинг Astana Arlans ва Хитойнинг China Dragons жамоалари куч синашди. Унда қозоғистонлик боксчилар 5:0 ҳисобида зафар қучди.

«С» гуруҳи 3-туридан кейин Astana Arlans 9 очко билан яққол пешқадамга айланиб олди. Patriot Boxing Team 4 очко билан 2-ўринда бормоқда. Тошкентда эришилган дастлабки ва ишончли ғалабага қарамай, Uzbek Tigers 3 очко билан ҳозирча охирги – 4-ўринни эгаллаб туриди. Хитойлик боксчилар ўзаро жангларда Uzbek Tigers’дан устун келгани учун Ўзбекистон жамоасидан юқорироқда жойлашди.

Эслатиб ўтамиз, WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан учта жанг ўтказди. Тошкентдаги ғалабадан аввал жамоа аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Маълумот учун, Uzbek Tigers гуруҳ босқичи 4-тур беллашувларини 18 март куни Тошкентда China Dragons’га қарши ўтказади. Astana Arlans эса ўша куни кетма-кет учинчи марта ўз уйида жанг қилади. Қозоғистонлик боксчилар Россиянинг Patriot Boxing Team жамоаси вакилларини қабул қилади.

 


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz