«Металлург» - «Динамо» (0:2) учрашувидан сўнг, «Динамо» бош менежери Илҳом Шариповнинг фикрлари билан қизиқдик.
«Биринчи Лигадан Олий Лигага қайтишимизни ғалаба билан нишонлаганимиздан жуда хурсандмиз. Чемпионат ўйинларига имконқадар тайёргарлик кўришга интилгандик. «Металлург» мамлакатимизнинг кучли клубларидан бири.
Уларга қарши ўйнаш ҳеч қайси жамоа учун осон бўлмайди. Чунки Бекобод жамоаси таркиби 6-7 йилдан буён бирга шаклланган тажрибали жамоадир. Бугун «Динамо» жанговарлик руҳи эвазига ғалаба қозонди. Йигитларимиздан миннатдормиз. Охирги кучлари қолганча майдонда борларини беришди. Таркибимиз асосини ёшлар ташкил этмоқда.
Улардан майдонда қўрқмасдан охиригача курашишни талаб қилгандик. Омад ҳам биз томонда бўлди. Уларга ишониша давом этамиз. Ҳозирги ҳолатимизда ҳам, бизга ишониб, Самарқанддан Бекободга келиб «Динамо»ни ёлғизлатмаган ишқибозларимизга алоҳида раҳмат дейман.
Бу ғалаба тарихда қолди, эртадан чоршанба куни ўтадиган 2-тур ўйини «Шўртан»га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз» - дея фикрини якунлади Илҳом Шарипов.
Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20