Қайднома

Қидирув

Серхио Рамос: ОАВ газеталарни сотиши кераклигини биламан, лекин ҳақиқатдан узоқлашмаган ҳолда ишлаш даркор

Серхио Рамос: ОАВ газеталарни сотиши кераклигини биламан, лекин ҳақиқатдан узоқлашмаган ҳолда ишлаш даркор

  05.03.2017 17:30
  0
  692
Серхио Рамос: ОАВ газеталарни сотиши кераклигини биламан, лекин ҳақиқатдан узоқлашмаган ҳолда ишлаш даркор

Мадриднинг «Реал» жамоаси сардори Серхио Рамос куни-кеча «қироллик» клубида фақат Роналду югурмасликка ҳаққи борлиги ҳақида айтган хабарларини маҳаллий журналистлар нотўғри талқин қилганликларини айтиб ўтди

«Мен Роналдунинг майдонда югурмасликка ҳаққи бор демаганман, бу бўлмаган гап. «Реал» ҳозир кичик қийинчиликларни бошдан ўтказмоқда, лекин бу муаммоларни тезроқ бартараф этиш зарур.

Клуб аъзолари ўртасидаги мажлисда нафақат мен ва бошқа футболчилар ўз фикрларини билдиришлари мумкин.

Тўғри, нашр қилинган газеталарни қандай йўл билан бўлсада сотиш даркор, аммо улар ичида келтирилаётган маълумотлар ҳақиқатдан йироқ бўлсин дегани эмас. Ҳақиқат доим биринчи ўринда туришини уларга баъзида эслатиб туришим мумкин», – дейди Рамос Football Espana нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz