Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 19-сонида...

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 19-сонида...

  06.03.2017 10:58
  0
  871
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 19-сонида...

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг пайшанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 19-сонида нималарни ўқиш мумкин?

Осуда футбол оғриғи

Баҳор - уйғониш ва янгиланиш фасли. Шу боис, кўклам остонасида ҳар бир футбол мухлиси кайфиятида ғалабалар соғинчи, ўзгачаликка интилиш иштиёқи ниш уриши табиий. Айниқса, янги мавсум бошида шундай некбин туйғулар тўфони мухлислар қалбида қўзғолон кўтаради. Бу мавсум ибтидосида ҳам аввалгилари каби соғинч ва саркаш ҳиссиётлар зиддияти ўз ифодасини топди.

Янги чемпионатнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шуки, олий лигада икки нафар тажрибали мураббий иш бошлади.

Бошланиши чакки эмас

Мана, ўзбек футболида янги мавсум - XXVI чемпионат ҳам бошланди. Олий лиганинг даст­лабки тури белгиланган кунлар об-ҳаво роса футбол ўйнайдиган даражада яхши бўлди. Ўйин сифати учун яна нима керак? Ҳа, трибуна тўла мухлислар зарур. Таъкидлаш жоиз, янги мавсум стартида ҳам стадионларга мухлислар ташрифи масаласида одатий манзара кузатилди - вилоятларда «ажиотаж», пойтахтда эса доимгидек «сийрак»лик, бўш қолган трибуналар. Натижа эса...

«Ғарб»да чалкашлик

ОЧЛ.ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР, СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР.

- Артур Геворкян: «Ўзбекистон – иккинчи уйим»

Украиналик таниқли футбол журналисти, таҳлилчи Виктор Ерёмин-Хохлюк яқинда Олег Протасов номидаги тўп­урарлар клубини ташкил этиш ғояси билан чиқди. Унинг фикрига кўра, мазкур клуб аъзолигига хориж чемпионатларида 100тадан кўп гол урган собиқ иттифоқ ҳудудидаги футболчилар киришлари мумкин. Эътиборлиси, мазкур фахрий клубга асос солиниши билан биз учун яхши таниш футболчи, самарали ҳаракатлари билан юртимиздаги мухлисларда илиқ таассурот уйғотган туркманистонлик легионер Артур Геворкян ҳам дарҳол унинг аъзосига айланди. Шу муносабат билан ғоя муаллифи айни пайт «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилаётган футболчига қўнғироқ қилиб, уни шахсан қутлади.

- Достон бўлгин Достонбек

ДОСТОНБЕК ҲАМДАМОВ ОЧЛ-2017нинг ИСТИҚБОЛЛИ ЁШ ИШТИРОКЧИЛАРИ ҚАТОРИДАН ЖОЙ ОЛДИ.

- Аҳмад Барман: «Финалда «Бунёдкор» ва «Ал-Айн» ўйнаса, қарши бўлмасдим»

«Бунёдкор»нинг ОЧЛ доирасида ўз майдонида ўтказиладиган ўйинлардаги омадсиз серияси давом этди. «Қалдирғочлар» БААнинг «Ал-Айн» клубига қарши кечган баҳсда имкониятни бой беришди (2:3). Ҳа, тан олиш керак, «Ал-Айн» кучли жамоа, ўтган мавсум Осиё Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борган. Учрашувдан аввал Умар Абдулраҳмонни меҳмонлар таркибидаги энг хавфли футболчи, дегандик. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Айнан унинг икки голи катта аҳамият касб этди. Биз мазкур ўйиндан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Аҳмад Бармандан интервью олдик.

- Икки жамоа тўрт ўйин

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иккита тур ортда қолди. Клубларимиз саралаш баҳсларидаёқ йўқотишга учраган бўлсалар, асосий ўйинларни ҳам рисоладагидек ўтказишди, дейиш қийин. «Бунёдкор» сўнгги вақтлар учун анъанавий тарзда ҳар иккисида ҳам мағлубиятга учради, «Локомотив» эса бирида имкониятни бой бериб, иккинчисида ғолиб чиқди...

- Дилшод НУРАЛИЕВ: «Сурия термасини кучли иштиёқ эвазига енгиш мумкин»

2012 йили Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоасини Осиё чемпионига айлантирган таниқли мураббий Дилшод Нуралиев бугунги кунда «Пахтакор» академиясига раҳбарлик қиляпти. «Пахтакор» академияси жамоалари Россия, Қозоғистон, Беларусь каби мамлакатларда ўтказилган халқаро турнирларда зафар қучишди. Биз Дилшод Нуралиев билан шу ва бошқа бир қатор мавзулар юзасидан суҳбатда бўлдик.

- Бир ёқадан бош чиқариш ёхуд жамоавий жавобгарлик

Маълумки, ФИФА 2026 йилдан эътиборан, ЖЧ финал босқичини 48та терма жамоа иштирокида ташкиллашга қарор қилди. Умуман олганда, кенгайтирилган мундиал-2026га биргаликда мезбонлик қилишни истовчи мамлакатлар йўқ эмас. Эслатма, битта конфедерация вакиллари қаторасига 2 марта мундиалга мезбонлик қилолмайди. Шу боис, даъвогарлар рўйхатида ОФКга аъзо мамлакатлар йўқ. Зеро, ЖЧ-2022 айнан Осиё ҳудуди, яъни Қатарда бўлиб ўтади...

- Анге ПОСТЕКОГЛУ: «Футболда ортга йўл йўқ»

Билсангиз керак, Конфедерациялар кубоги-2017 турнирида ОФК шарафини Осиёнинг амалдаги чемпиони - Австралия терма жамоаси ҳимоя қилади. Россия майдонларида ташкиллаштириладиган турнирга тайёргарлик кўраётган «кенгурулар» жамоаси иштаҳаси чакки эмас. Хусусан, «соккеруз» бош мураббийи Анге Постекоглу FIFA.com сайтига берган интервьюсида бўлажак турнирдан фақат ва фақат ижобий натижалар кўзлаётганини яширмади. Унинг ишонч билан таъкидлашича, жамоасининг Россияда муносиб ўйнаши «яшил қитъа»да футбол нуфузи ошишига хизмат қилади.

- Эффект бор, хато ҳам

Гранд жамоаларнинг энг омадли ва омадсиз харидлари.

- Етти «чол»

50 ЁШЛИ МИУРА ВА БОШҚА СУПЕРФАХРИЙЛАР.

- Даҳо аканинг укаси

Бу галги қаҳрамонимиз ўта ноёб (балки умуман тенги йўқ!) сулола вакилидир. Унинг оиласи 100 фоиз битта соҳа этагини тутганлардан ташкил топган. Ота ва она ҳамда 4 нафар ўғил - барчаси футболчи!

Лига бўйича «кенжатой»

Ташкил этилганига энди 9 йил бўлган «Краснодар» клуби илк марта ЕЛ 1|8 раундига чиқди. Аниқроқ айтсак, Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси 2008 йилнинг 22 февраль куни профессионал клуб мақомини олганди. Демакки, «буқалар» тарихи айни ўша санадан бошланган. Алоҳида қайд этиш керак, «ёш»гина «Краснодар» ортда қолган 9 йил ичида 100 йиллик тарихга эга айрим «қария» клубларнинг ҳаттоки, тушига ҳам кирмаган йўлни босиб ўтди: Россия премьер-лигаси етакчилари қаторига қўшилди, кетма-кет 3 йилки, ЕЛда ўйнамоқда, гўзал стадион соҳибига айланди. Умуман олганда, «Краснодар» еврофутбол миқёсидаги энг «ёш» клублардан биридир. Аммо у Россия олий дивизионида ҳам «кенжатой» эмас. Европанинг етакчи миллий лигаларида қайси иштирокчилар «кенжа» мақомига эга эканлиги билан қизиқсангиз, марҳамат, Soccer.ru сайти маълумотлари асосида тайёрланган қуйидаги мақолага назар солинг.

- «Барса» мўлжали

Каталония клуби рўйхатидан жой олган бундеслига иҚтидорлари.

- Ховард УЭББ: «Белламини бўғиб қўйгим келарди…»

Ҳакамлик фаолияти давомида «Ҳуштак ва карточкалар магистри» мақомига муносиб кўрилган қаттиққўл Ховард Уэбб FourFourTwo журнали учун интервью беришга рози бўлдию, «бало»га учради. Гап шундаки, нашр журналистлари собиқ реферини «телбанамо» саволлар билан бироз қийнаб қўйишди.

- Ҳакамга атаганингиз борми?

Испания примеросида ҳакамлик масаласига боғлиқ навбатдаги можаро юзага келгач, маҳаллий журналистлар алоҳида «тергов» уюштириб, реферилар чемпионат иштирокчиларидан қандай эсдалик совғалари олишларини аниқлашди.

- Энрике ўрнига ким муносиб?

Луис Энрике ўз ваъдасига мувофиқ, кейинги режаларини эълон қилди - у мавсум якунида «Барселона» билан хайрлашади. Энрикенинг якуний тўхтами Каталония клубининг бўлажак бош мураббийи масаласига боғлиқ муҳокамаларни янги даражага олиб чиқди. Ҳозирда ҳар бир обрўли нашр ўз талқинидаги номзод мутахассислар имкониятларини обдон чамалашга уринмоқда.

- Ари: «Муҳими «Локо»га мафаат келтириш»

«Краснодар»даги ўйинлари орқали ном қозонган бразилиялик ҳужумчи Ари жорий мавсумни «Локомотив» сафида якунлайдиган бўлди. У «темирйўлчилар» таркибидаги дебютини Россия кубоги доирасида «Тосно»га қарши кечган ўйинда нишонлади. «СЭ» нашри мухбирлари шу учрашувдан сўнг Арини суҳбатга чорлаб, унинг янги жамоадаги илк таассуротлари ва «Краснодар»дан кетиши сабабларига қизиқишди.

Мактубингизни олдикҲушёр бўлайлик...

Очиғи, миллий жамоамизнинг Сурия термасига қарши ўйини яқинлашгани сари мухлисларимизда хавотир ҳисси кучаймоқда. Сабаби тайин - январь ва февралдаги йиғинлар яхши таассурот қолдирмади. Улардан кўзланган мақсад нима эдию, самара қандай бўлди? Бу саволга жўяли жавоб берадиган мутахассис топилмаса керак. Вақт эса ғизиллаб ўтяпти. Тушунарлики, Сурия ва Қатар термасига қарши бўлажак 2та ўйин жамоамиз учун ЖЧ-2018 саралашида ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz