Қайднома

Қидирув

Роналду ҳамон барқарор

Роналду ҳамон барқарор

  06.03.2017 15:14
  0
  1014
Роналду ҳамон барқарор

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду примеронинг 25-туридан ўрин олган «Лас-Пальмас»га қарши учрашув (3:3)да ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйди. Шу тариқа 32 ёшли футболчининг жорий мавсумда барча турнирлар ҳисобидан урган голлари сони 25тага етди. Эътиборлиси, Роналду қаторасига 10 мавсумдан буён 25тадан кам гол урмаяпти. Ҳаммаси 2007|2008 йиллар мавсумида бошланганди. Ўшанда «МЮ» шарафини ҳимоя қилган Роналду 49та учрашувда 42та гол уриб, яна 8тасига ассистентлик қилганди.

2007|2008 - 49та ўйин, 42та гол, 8та самарали узатма («МЮ»)

2008|2009 - 53та ўйин, 26та гол, 12та самарали узатма («МЮ»)

2009|2010 - 35та ўйин, 33та гол, 12та самарали узатма («Реал»)

2010|2011 - 54та ўйин, 53та гол, 18та самарали узатма («Реал»)

2011|2012 - 55та ўйин, 60та гол, 15та самарали узатма («Реал»)

2012|2013 - 55та ўйин, 55та гол, 14та самарали узатма («Реал»)

2013|2014 - 47та ўйин, 51та гол, 18та самарали узатма («Реал»)

2014|2015 - 54та ўйин, 61та гол, 22та самарали узатма («Реал»)

2015|2016 - 48та ўйин, 51та гол, 15та самарали узатма («Реал»)

2016|2017 - 31та ўйин, 25та гол, 8та самарали узатма («Реал»)

Энг қизиғи, Криштиану Роналду айнан «Лас-Пальмас»га қарши учрашувдан сўнг йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузди. «Сантьяго Бернабеу» стадионидан маҳбубаси Жоржина Родригес ҳамроҳлигида шахсий автомобилида чиққан португалиялик футболчи светофорнинг қизил чироғи ёниб турганига қарамай, тўхтамаган. AS нашрининг хабар беришича, футболчи қоидани полициячилар кўз ўнгида бузган. Аммо улар бунга эътибор қаратишмаган. Айтганча, Роналдунинг ушбу қоидабузарлиги акс этган видеолавҳа YouTube тармоғига чиқиб кетди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz