Қайднома

Қидирув

Барчаси ОЧЛ ҳақида

Барчаси ОЧЛ ҳақида

  07.03.2017 00:21
  0
  914
Барчаси ОЧЛ ҳақида

ЭНГ, ЭНГ, ЭНГ... Мана, қитъамиз клуб футболидаги асосий турнир - ОЧЛнинг навбатдаги мавсуми асосий раунди ҳам йўлга тушди. Гарчи гуруҳ босқичи клубларимиз учун омадсиз бошланган бўлсада, ОЧЛга тегишли айрим рекордлар ва фактлар билан таништиришни лозим топдик. Чунончи, айрим кўрсаткичларга ўзбек футболи ҳам дахлдор. Умуман, бу борадаги изланишларни турнир давомида тўлдириб боришга ҳаракат қиламиз, албатта.

ОЧЛ-2017даги энг Қимматбаҳо футболчилар. Жорий турнирнинг энг қимматбаҳо футболчилари орасида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам бор. У рейтингнинг 10-қаторида қайд этилган. Тўғри, ушбу рўйхатда кўрсатилган суммалар футболчининг асл трансфер нархига мувофиқ келмаслиги мумкин. Зеро, бунда  transfermarkt.de сайти (Германия) қўйган баҳо инобатга олинган. Клублар эса футболчиларга сайтда кўрсатилганидан кўпроқ тўлашлари ҳеч гап эмас. Жорий мавсум турнирга «заявка» қилинган футболчиларнинг умумий нархи эса 405,9 млн. фунтга тенг. ОЧЛнинг ўтган йилги энг яхши футболчиси - Умар Абдулраҳмоннинг мазкур рўйхатда атиги 25-поғона (нархи - 2,98 млн. фунт)дан дан жой олганини алоҳида айтиш жоиз. Саралаш раундида «Насаф» дарвозасига ягона голни урган Укра эса 38-қаторда (1,28 млн. фунт). Умуман, ОЧЛнинг жорий мавсуми учун рўйхатга олинган футболчилардан 67 нафарининг трансфер нархи 1 млн. фунтдан баланд. Улар орасида  «Локомотив» ва «Бунёдкор»дан бирор вакил йўқ.

Т|р.  Футболчи                                                                  Мамлакати     Ёши     Клуби                                 Бозор нархи

1. Оскар (ҳужумкор ярим ҳимоячи)                               Бразилия          25         «Шанхай СИПГ»                29,75 млн. фунт

2. Халк (ўнг қанот вингери)                                              Бразилия          30         «Шанхай СИПГ»                18,70 млн. фунт

3. Алекс Тейшейра (ҳужумкор ярим ҳимоячи)            Бразилия          27         «Жиангсу Сунин»             16,15 млн. фунт

4. Рамирес (марказий ярим ҳимоячи)                           Бразилия          29         «Жиангсу Сунин»             11,90 млн. фунт

5. Эвертон Рибейро (ҳужумкор ярим ҳимоячи)          Бразилия          27         «Ал-Аҳли» (Дубай)           10,20 млн. фунт

6. Рикардо Гоуларт (ҳужумчи)                                        Бразилия          25         «Гуанжоу Эвергранд»      10,20 млн. фунт

7. Паулиньо (марказий ярим ҳимоячи)                        Бразилия          28         «Гуанжоу Эвергранд»      8,50 млн. фунт

8. Жексон Мартинес (ҳужумчи)                                       Колумбия          30         «Гуанжоу Эвергранд»      7,65 млн. фунт

9. Лима (ҳужумчи)                                                              Бразилия          33         «Ал-Аҳли» (Дубай)           6,80 млн. фунт

10. Одил Аҳмедов (ярим ҳимоячи)               Ўзбекистон          29            «Шанхай СИПГ»  5,95 млн. фунт

УзоҚ ваҚтдан буён ишлаётган бош мураббийлар. Бош мураббийлар орасида «Жежу Юнайтед» устози Парк Кюнг Хуннинг бу клубда иш бошлаганига 7 йилдан ошди - энг яхши кўрсаткич. Ҳозирги клубида энг кўп иш тажрибасига эга 10 нафар бош мураббий орасида «Бунёдкор» устози Сергей Лушан ҳам бор.

1. Парк Кюнг Хун (Ж.Корея) - «Жежу Юнайтед», 56 ёш,  7 йилу 3 ойдан буён

2. Антони Попович (Австралия) -  «Вестерн Сидней», 43 ёш, 5 йилу 9 ойдан буён

3. Майкл Петрович (Австрия) - «Урава Редс»,  59 ёш,  5 йилу 1 ойдан буён

4. Сео Жунг Вон (Ж.Корея) - «Сувон Самсунг»,  46 ёш,  4 йилу 2 ойдан буён

5. Кента Хасегава (Япония) - «Гамба Осака», 51 ёш,  4 йилу 1 ойдан буён

6. Космин Олариу (Руминия) - «Ал-Аҳли» (Дубай), 47 ёш,  3 йилу  7 ойдан буён

7. Сергей Лушан (Ўзбекистон) - «Бун-ёдкор», 43 ёш,  2 йилу 8 ойдан буён

8. Бранко Иванкович (Хорватия) - «Пирузи»,  62 ёш, 1 йилу 10 ойдан буён

9. Жон Алоизи (Австралия) - «Брисбен Роар», 41 ёш,  1 йилу 8 ойдан буён

10. Фелипе Сколари (Бразилия) - «Гуанжоу Эвергранд», 68 ёш,  1 йилу 8 ойдан буён.

Ҳакамлар мавзуси. Амалдаги бош ҳакамларга қарасак, ОЧЛда кўп ишлаш бобида ҳамюртларимиз Равшан Эрматов ва Валентин Коваленко етакчилар қаторида. Жорий турнир олдидан Эрматов ҳисобида 36та ва Коваленконикида 32та ўйин бор эди. Демак, 1-тур доирасидаги учрашувлар Эрматов учун 37-ўйин, Коваленко учун эса 33-ўйин бўлди.

Т|р.  Ҳакам                                          Ёши  Сар.   2-сар.|   Қиз.    Пен.   Ўйин

1. Наваф Шукрулло (Баҳрайн)         40       147     2              2         5          37

2. Равшан Эрматов (Ўзбекистон)   39       121     5              8         3          36

3. Валентин Коваленко (Ўзбекистон)      41       85            2         3          10             32

4. Бенжамин Уильямс (Австралия) 39       115     5              3         9          30

5. Ким Донг Жин (Ж.Корея)               43       128     3              0         7          29

6. Абдуллоҳ ал Ҳилоли (Уммон)     46       93       3              2         7          28

7. Алиризо Фағони (Эрон)                38      94       1              0         8          26

8. Абдулраҳмон Абду (Қатар)           44       79       1              0         3          24

9. Ким Жонг Хйок (Ж.Корея)             33       76       0              3         4          21

10. Рюжи Сато (Япония)    39            83            1              1              4              20

Клуб тарбияланувчилари. «Бунёдкор» ўз академияси тарбияланувчиларига катта эътибор қаратувчи клублар рейтингида 8-ўринда бормоқда. Рўйхатда тарбияланувчилар сони, уларнинг жами ўйинлари ва голлари инобатга олинган. Жорий мавсум «Бунёдкор»нинг бу борадаги мавқеи янада кўтарилса, ажабмас. Зеро, Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Санжар Қодирқулов каби клуб мактабида тарбия топган йигитлар яхшигина статистика қайд этсалар, ажабмас.

Т|р.  Клуб                                   Тарбияланувчилар           Ўйин              Гол        Умумий баҳо

1. «Гамба Осака»                      12                                            5      3              2,550 млн. фунт

2. «Зоб-Оҳан»                           8                                              30    3              786 минг фунт

3. «Кашима Антлерс»               7                                              41    3              1,720 млн. фунт

4. «Вестерн Сидней»                6                                              3      0              468 минг фунт

5. «Истиқлол» (Ҳузистон)       6                                              0      0              255 минг фунт

6. «Бунёдкор»                           5                                              31    2              1,080 млн. фунт

7. «Истиқлол»  (Теҳрон)          5                                              29    2              1,21 млн. фунт

8. «Ал-Ваҳда» (Абу-Даби)        5                                              8      0              298 минг фунт

9. «Ал-Аҳли» (Жидда)               4                                              46    6              2,080 млн. фунт

10. «Кавасаки Фронтале»        3                                              0      0              298 минг фунт

11. «Сеул»                                  2                                              49    6              808 минг фунт

12. «Урава Редс»                       2                                              8      0              1,190 млн. фунт

13. «Ал-Жазира» (Абу-Даби)   1                                              3      0             

14. «Пирузи»                              1                                              0      0              64 минг фунт

15. «Гуанжоу Эвергранд»        1                                              0      0              43 минг фунт

16. «Ал-Аҳли» (Дубай)       1                                             3              0              64 минг фунт

Энг ёш футболчилар.Турнир тарихида майдонга тушган энг ёш футболчи «Аделаида Юнайтед» ҳужумчиси Тибой Камарадир. У 2012 йилнинг 18 апрель куни «Аделаида Юнайтед» - «Поханг Стилерс» ўйини (1:0)да сафга қўшилганида, 15 ёшу 1 ойлик бўлган. Мана 5 йилдирки, бу рекорд янгилангани йўқ. Ҳамюртимиз Темур Ҳакимов эса 2012 йилнинг 2 май куни «Пахтакор» - «Ал-Иттиҳод» баҳси (1:2)да майдонга тушган пайти 17 ёш 8 ой 9 кунлик эди. У турнирнинг энг ёш дебютантлари орасида 9-ўринни банд этиб турибди.

Энг «Қария» футболчилар.Турнирда майдонга тушган энг ёши катта футболчи - «Чонбук Хюндай Моторс» посбони Чой Йун Сунг. У 2014 йилнинг 18 март куни «Гуанжоу Эвергранд» - «Чонбук Моторс» ўйини (3:1)да майдонга тушиб, «қариялар» рекордини янгилаганди - 42 ёш 11 ой 13 кун. Ҳамюртимиз Павел Бугало бу борада 5-кўрсаткичга эга. У 39 ёш 6 ой 26 кунлигида (2014 йилнинг 19 март куни) «Бунёдкор» - «Фулад» учрашувида қатнашганди. «Қариялар» рўйхатининг илк 10талигида 38 ёш 7 ой 27 кунлигида майдонга тушган Виктор Карпенко («Бунёдкор») ҳам бор - 9-ўрин.

Энг «ёш» таркиб.Равшан Ҳайдаров 2011 йилнинг 11 май куни «Пахтакор» - «Ал-Садд» баҳсида ОЧЛ тарихидаги энг «ёш» бошланғич таркибни майдонга туширганди. Ўшанда 11 нафар футболчининг ўртача ёши 21,8ни ташкил этганди. Ўша таркибни ёдингизга соламиз: Никита Рибкин (19 ёш), Мурод Холмуҳаммедов (20 ёш), Илҳом Суюнов (27 ёш), Акмал Холмуродов (22 ёш), Акбар Исматуллаев (20 ёш), Владимир Козак (17 ёш), Станислав Андреев (23 ёш), Санъат Шихов (21 ёш), Алишер Азизов (21 ёш), Душан Савич (25 ёш), Темурхўжа Абдухолиқов (19 ёш). «Ал-Садд» асосий таркибига кирган футболчиларнинг ўртача ёши эса 24,5га тенг бўлганди. Умуман олганда, ОЧЛ тарихида энг «ёш» таркиб билан ҳаракатланиш бобидаги 10та яхши кўрсаткичдан 5таси айнан «Пахтакор»га тегишли.

Энг «Қари» таркиб.«Истиқлол» устози Амир Галенои 2014 йилнинг 2 апрель куни «Ал-Жазира» (Абу-Даби)га қарши сафар баҳси (0:1)да турнир тарихидаги энг «қари» таркибга таянганди. Эронлик мутахассис тузган бошланғич таркибдан ўрин олган футболчиларнинг ўртача ёши  31,5га тенг эди. Мураббийнинг ўзи ўша вақт 50 ёшда бўлган.

«ҚуруҚ» ўйинлар.Дарвозабонлар савияси улар иштирокидаги қуруқ ўйинлар сони билан ҳам ўлчанади. ОЧЛ тарихида дарвозасини дахлсиз сақлаш бобида мутлақ етакчи посбон йўқ. Бинобарин, бирданига 5 нафар голкиперда 15тадан «қуруқ» ўйин (энг яхши кўрсаткич) бор. Булар - Шахаб Гордан (2та клубда), Шин Хва Йонг («Поханг Стилерс»), Меҳди Раҳмати (2та клубда), Игнатий Нестеров (2та клубда), Ченг Женг (2та клубда). Нестеров мавсум-2017 стартига қадар ОЧЛ доирасидаги 41та ўйинда иштирок этиб, уларда айнан 41та гол қўйиб юборганди. Жорий мавсум 1-туридан сўнг унинг статистикаси бироз ошди: 42та ўйин, -42та гол.

Умумий жадвал. Турли йилларда турнир ғолибига айланган «Чонбук Хюндай Моторс», «Ал-Иттиҳод», «Сеонгнам Ильва Чунма», «Ал-Садд», «Поханг Стилерс»дек таниқли клублар жорий мавсум четда қолишди. Айни пайт гуруҳ раундида иштирок этаётган 32та клубдан 6тасига бунгача бош совринни ютиш насиб этган. Умуман, Осиё клуб футболининг бош мусобақасида шу пайтга қадар 124та жамоа иштирок этганди (саралаш раундлари инобатга олинмаган). Айни иштирокчилар орасида турнирда кўп қатнашиш бўйича «Ал-Ҳилол» етакчидир. Саудия жамоаси шу билан 13-марта стартга чиқди ва бу борада рекордчи - «Пахтакор»га етиб олди. Турнир тарихида 100та ўйин маррасини биринчи бўлиб, айнан «Ал-Ҳилол» забт этади. БААнинг «Ал-Айн» клуби финалга қадар етиб борсагина, жами ўйинлари сони 100тадан ортади. Жорий мавсум гуруҳ босқичида ўйнаётган 32та жамоадан 3таси турнир дебютанти ҳисобланади. Булар - «Истиқлол» (Ҳузистон), «Ал-Тавон» ва «Истерн».

Жорий мавсум иштирокчиларининг ОЧЛдаги умумий статистикаси

Ғо-    Фи-    1|2      1|4        1|8        Гу-

Т|р.   Клуб                                   Мав.   Ў     Ю     Д       М     Т-Н           Фарқ     О          либ   нал    фи-    фи-      фи-      руҳ                                                                                                                                                                                     нал    нал    нал       бос.

1. «Ал-Ҳилол»                            12        95   44     27      24    151-100    +51        329       -         1         2         2           4           3

4. «Ал-Айн» (БАА)                      10+1    87   38     24      25    131-105    +26        299       1        2         1         2           1           4

9. «Гамба Осака»                       8          63   30     13      20    125-77      +48        103       1        -         1         -            3           3

10. «Сеул»                                   6          64   27     22      15    106-71      +35        103       -         1         2         2           1           -

11. «Гуангжоу Эвергранд»        5          53   28     12      13    95-55        +40        96         2        -         -         2           -            1

12. «Сувон Самсунг»                 7          53   26     15      12    89-53        +36        93         -         -         1         1           2           3

14. «Бунёдкор»                          9          72   24     21      27    81-91        -10         93         -         -         2         1           4           2

15. «Ал-Аҳли» (Жидда)              7          56   25     14      17    99-66        +33        89         -         1         -         2           1           3

18. «Истиқлол» (Теҳрон)          7          47   18     14      15    68-57        +11        68         -         -         1         -            2           4

19. «Кашима Антлерс»              6          38   20     7        11    85-43        +42        67         -         -         -         1           3           2

20. «Зоб-Оҳан»                          4          33   18     9        6      45-25        +20        63         -         1         -         1           1           1

21. «Ульсан Хюндай»                4          30   19     3        8      53-36        +17        60         1        -         1         -            -            2

23. «Лаҳвия»                               5          40   16     10      14    51-56        -5           58         -         -         -         2           1           2

24. «Аделаида Юнайтед»          4          34   16     8        10    43-29        +14        56         -         1         -         1           1           1

25. «Кавасаки Фронтале»         4          31   17     4        10    50-34        +16        55         -         -         -         2           1           1

27. «Урава Редс»                        4+1      36   13     13      10    51-45        +6          52         1        -         1         -            1           2

28. «Ал-Ваҳда»                            6          40   11     15      14    48-58        -10         48         -         -         1         1           -            4

31. «Пирузи»                               5          29   13     5        11    38-38        0            44         -         -         -         -            3           2

32. «Ал-Жазира»                        7          45   10     13      22    63-91        -28         43         -         -         -         -            2           5

33. «Ал-Аҳли (Дубай)                5          38   9       14      15    47-62        -15         41         -         1         -         -            -            4

40. «Вестерн Сидней»               2          20   10     4        6      28-17        +11        34         1        -         -         -            -            1

48. «Ал-Райан»                           6          36   7       5        24    38-67        -29         26         -         -         -         -            -            6

57. «Локомотив»                       2          16   4       7        5      18-18        0            19         -         -         -         1           -            1

68. «Жиангсу Сунин»                2          12   4       4        4      15-17        -2           16         -         -         -         -            -            2

70. «Шанхай СИПГ»                   1          10   5       1        4      12-15        -3           16         -         -         -         1           -            -

82. «Брисбен Роар»                  2          12   2       4        6      13-20        -7           10         -         -         -         -            -            2

92. «Жежу Юнайтед»                 1          6     2       1        3      6-10          -4           7           -         -         -         -            -            1

113. «Ал-Фотиҳ»                         1          6     0       2        4      3-11          -8           2           -         -         -         -            -            1

115. «Муангтонг Юнайтед»       1          6     0       1        5      4-17          -13         1           -         -         -         -            -            1

125-127.  «Истиқлол» (Ҳузистон)        -      -        -         -       -                -             -           -         -         -         -            -            - -

125-127. «Ал-Тавон»                  -          -      -        -         -       -                -             -           -         -         -         -            -            -

125-127. «Истерн»                      -          -      -        -         -       -                -             -           -         -         -         -            -            -

Изоҳ: т|р. графасида жамоаларнинг турнир бўйича умумий рейтингдаги ўрни кўрсатилган. Жорий мавсум ўйинлари статистикаси ҳисобга киритилмаган.

Фаррух ФАЙЗИЕВ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz