Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: 1/8 финал. Рекордлар, фактлар, рақамлар...

ЕЧЛ: 1/8 финал. Рекордлар, фактлар, рақамлар...

  07.03.2017 19:27
  0
  1072
ЕЧЛ: 1/8 финал. Рекордлар, фактлар, рақамлар...

2 - гуруҳ босқичини квартет ғолиби сифатида якунлаган 8та жамоадан фақат 2таси («Атлетико» ва «Ювентус») ғалаба қозонди. Хуллас, 1|8 финалга 2-ўрин орқали чиққан жамоалар умумий - 24:10 ҳисобида устун келишди.

3 - «Барселона» футболчилари «ПСЖ» дарвозаси томон атиги 3 марта аниқ зарба йўллаган бўлсалар, парижликлар Андре тер Штегенни 10 бора безовта қилиб, 4та гол уришди. Ўйин давомида мезбонлар жами 16 марта, меҳмонлар эса 7 марта зарба йўллашди.

3 - «Арсенал» ЧЛда илк марта 10 дақиқа ичида 3та гол қўйиб юборди.

4 - «Барселона» ЧЛ доирасидаги битта ўйинда 6-марта 4та гол қўйиб юборди. Шу ўйинларнинг 2тасида жамоа дарвозасини Виктор Вальдес қўриқлаган.

5 - «Манчестер Сити» 2013 йилнинг ноябридан буён ЧЛнинг битта ўйинида илк марта 5та гол урди. Инглизлар ўшанда ЦСКА (Москва)ни 5:2 ҳисобида енгишганди.

5 - «Монако» турнирда илк марта битта ўйинда 5та гол қўйиб юборди.

6 - «Арсенал» 6-мавсумки, 1|8 финалнинг илк ўйинида мағлубиятни тан оляпти.

15 - Роберт Левандовски «Бавария»нинг уй стадиони - «Альянц Арена»да ЧЛ доирасидаги сўнгги 13та ўйинда 15та гол урди.

16 - «Порту» посбони Икер Касильяс ЧЛ «плей-офф» раундида 16-мавсумни қарши олди. Бу борада иккинчи яхши натижа Райан Гиггз ва Раулга тегишли - 15 мавсум.

16 - «Бавария»нинг ЧЛ доирасида ўз майдонидаги ғалабали серияси 16та ўйинга етди. Тўплар нисбати - 58-9.

18 - «Монако»нинг янги юлдузларидан бири Килиан Мбаппе клуб тарихида ЧЛда гол урган энг ёш футболчига айланди. 18 ёшу 63 кунлигида «Манчестер Сити» дарвозасини нишонга олган Мбаппе машҳур Давид Трезегенинг 20 йил ушланиб турган рекордини янгилади.

20 - «Бавария» вакиллари «Арсенал» посбони Давид Оспина дарвозаси томон жами 20 марта зарба йўллашди.

20 - «Порту»нинг ўз уйидаги мағлубиятсиз серияси 20та ўйиндан сўнг узилди. Португалия жамоаси ўз майдонида охирги марта 2016 йилнинг 30 апрель куни «Спортинг»га ютқазганди - 1:3.

34 - «Реал»нинг ЧЛ доирасида ўз уйидаги голли серияси 34та ўйинга етди.

37 - Роберт Левандовски ЧЛдаги голлари сонини 37тага етказди. 2012|2013 йиллар  мавсумидан бошлаб ҳисобласак,  ундан фақат Лионель Месси (42та) ва Криштиану Роналду (57та) олдинда, холос.

38 - «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема гол урган 38та ўйиннинг 30таси мадридликлар фойдасига ҳал бўлган.

51 - Карим Бензема ЧЛда 51-голини нишонлаб, бу борада ватандоши Тьерри Анридан ўзиб кетди ва 5-ўринга кўтарилди. У шунча голни 89та ўйинда ҳосил қилди. Француз ҳужумчисидан олдинда Криштиану Роналду (95та), Лионель Месси (93та), Рауль (71та) ва Рууд ван Нистелрой (56та) бор.

103 - «Бавария» сардори Филипп Лам ЧЛда 103-марта майдонга тушиб, бу борада афсонавий Оливер Канга тенглашиб олди.

200 - «Арсенал»нинг ЧЛ ўйинларида қўйиб юборган голлари сони 200тага етди ва у бу борада 4-ўринда. ЧЛда энг кўп гол қўйиб юборган жамоалар: «Реал» - 248та, «Бавария» - 226та, «Барселона» - 221та.

Техник кўрсаткичлар

Дарвоза томон аниқ зарбалар бўйича: 13та - Карим Бензема («Реал»), Анхель ди Мария («ПСЖ»), Лионель Месси («Барселона»), Эдинсон Кавани («ПСЖ»).

Дарвоза томон ноаниқ зарбалар бўйича: 16та - Криштиану Роналду («Реал»); 14та - Роберт Левандовски («Бавария»); 11та - Эдинсон Кавани («ПСЖ»).

Сариқ карточкалар бўйича: 4та - Фернандиньо («Манчестер Сити»), Марко Верратти («ПСЖ»), Винсент Абубакар («Бешиктош»). Жами 371та сариқ карточка қайд этилган.

Қизил карточкалар бўйича: 1та - 18 нафар футболчи.

Қўполлик қилиш бўйича: 21 марта - Любомир Фейса («Бенфика»); 19 марта - Франко Васкес («Севилья»), Александр Гацкан («Ростов»).

Қўполликдан жабр чекиш бўйича: 27 марта - Жонатан Кафу («Лудогорец»); 20 марта - Витоло («Севилья»); 19 марта - Алексис Санчес («Арсенал»).

«Офсайд»га тушиш бўйича: 12 марта - Рикардо Куарежма («Бешиктош»); 10 марта -  Анхель ди Мария («ПСЖ»).

Тўп ошириш бўйича: 617та (572таси аниқ, 93 фоиз) - Стивен Н~Зонзи («Севилья»); 603та (549таси аниқ, 91 фоиз) - Марко Верратти («ПСЖ»)

Чап оёқда гол уриш бўйича: 10та - Лионель Месси («Барселона»); 4та - Риёд Маҳрез («Лестер»).

Ўнг оёқда гол уриш бўйича: 5та - Эдинсон Кавани («ПСЖ»); 4та - Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Роберт Левандовски («Бавария»).

Бош билан гол уриш бўйича: 3та - Карим Бензема («Реал»); 2та - 7 нафар футболчи.

Жарима майдони ичидан гол уриш бўйича: 9та - Лионель Месси («Барселона»); 7та -Эдинсон Кавани («ПСЖ»).

Жарима майдони ташқарисидан гол уриш бўйича: 3та - Анхель ди Мария («ПСЖ»).

Масофа босиб ўтиш бўйича: 83133 метр - Коке («Атлетико»); 82992 метр - Габи («Атлетико»); 79627 метр - Луиш Пицци («Бенфика»). 14 нафар футболчи 73 километрдан ортиқ масофа босиб ўтган.

Гол уриш бўйича: 21та - «Боруссия» Д.; 20та - «Барселона»; 19та - «Бавария», «Арсенал», «Реал».

Сариқ карточка олиш бўйича: 17та - «Монако», «Барселона»; 16та - «Спортинг», «Севилья».

Энг кам сариқ карточка олган жамоалар: 6та - ПСВ, «Тоттенхэм»; 7та - ЦСКА (Москва).

Қизил карточка олиш бўйича: 2та - «Боруссия» М., «Манчестер Сити», «Бешиктош», «Спортинг».

Бурчак тўпи тепиш бўйича: 57 марта - «Наполи»; 55 марта - «ПСЖ»; 49 марта -  «Бавария».

Тўп ошириш бўйича: 5405 марта  (92 фоиз аниқ) - «Бавария»; 4900 марта (90 фоиз аниқ) - «Барселона».

Тўпга эгалик қилиш бўйича: 68 фоиз - «Бавария»; 61 фоиз - «Барселона»

Тўпурарлар: 10та - Лионель Месси («Барселона»); 7та - Эдинсон Кавани («ПСЖ»); 6та - Роберт Левандовски («Бавария»); 5та - Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Карим Бензема («Реал»).

Ассистентлар: 7та - Неймар («Барселона»); 5та - Криштиану Роналду («Реал»); 4та - Усмон Дембеле («Боруссия» Д.), Эдуарду Сальвио («Бенфика»).

Захира вакиллари голлари бўйича: 4та - «Реал» (Альваро Мората - 2та, Лукас Васкес, Карим Бензема); 3та - «Боруссия» Д. (Андре Шюррле, Гонсало Кастро, Марко Ройс), «Ювентус» (Хуан Куадрадо, Марко Пьяца, Даниэль Алвеш).

Фаррухжон ФАЙЗИЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz