Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон аёллар термаси БАА йиғинига жалб этилган таркиби

Ўзбекистон аёллар термаси БАА йиғинига жалб этилган таркиби

  06.03.2017 17:23
  0
  643
Ўзбекистон аёллар термаси БАА йиғинига жалб этилган таркиби

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 7–13 март кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида терма жамоа 9 ва 12 март кунлари БАА аёллар термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Шерали Бобоқулов йиғинга жалб этилган футболчиларни эълон қилди.

Дарвозабонлар: Тиловова Лайло ("Севинч"), Жонимқулова Мафтуна ("Севинч");

Ҳимоячилар: Комолтоева Нозима ("Металлург"), Дадабоева Холида ("Металлург"), Рисқиева Камола ("Севинч"), Шойимова Мафтуна ("Севинч"), Набиева Юлдуз ("Металлург");

Ярим ҳимоячилар: Турдалиева Иродахон ("Металлург"), Назарова Зумратжон ("Металлург"), Зоирова Умида ("Бунёдкор"), Туробова Маҳфуза ("Металлург"), Турдибоева Феруза ("Металлург"), Мунаварова Мавлуда ("Металлург"), Нозимова Дилдора ("Металлург");

Ҳужумчилар: Қудратова Нилуфар ("Севинч"), Карачик Людмила ("Металлург"), Нарбекова Лианна ("Бунёдкор"), Сарикова Махлиё ("Металлург").

БААда бўлиб ўтадиган мазкур ўртоқлик ўйинлари ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ФИФА рейтингида 42-ўринда (1540 очко) бормоқда. БАА аёллар термаси 1280 очко билан 78-поғонани банд қилган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz